Физика бўйича бу йилги Нобел мукофотига кимлар муносиб?

  •   Saroy
  •  839
  •  02.10.2018 17:09

Физика бўйича бу йилги Нобел мукофотига  кимлар муносиб?

2018 йилда физика бўйича Нобел мукофоти совриндорларидан бири сифатида Артур Эшкин (Arthur Ashkin) эълон қилинди. У ушбу мартабага  оптик пинцет ва унинг биология соҳасида қўлланиши учун эришди. Жерар Мур (Gerard Mourou) ва Донна Стрикленд (Donna Strickland) эса юқориинтенсив ультрақисқа оптик импульсни генерация қилиш усулуни ишлаб чиққани учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.

Arthur Ashkin 

Нобел мукофоти суммаси аниқ айтилмаган, у  Альфред Нобелнинг банкда қолдирган ҳисобидаги фоизлар асосида шакллантирилади. Шу боис мукофот миқдори ҳар йили ўзгариб туради, гарчи ҳозирги курс бўйича бир миллион доллар атрофида бўлса-да.

Совриндорларга берилган мукофотнинг энг юқори миқдори 2007 йилда қайд этилган эди. Ўшанда битта мукофот ҳажми 1,56 миллион долларни ташкил этганди.  2012 йилда мазкур жамғарма банк ҳисобидаги капитал миқдорининг камайиб кетмаслиги учун барча мукофот суммаларини 20 фоизга қисқартириб ташлади. Бу йил мукофот размери 9 миллион кронага (ҳозирги курс бўйича 1 миллион АҚШ долларидан озгина кам) тенг.

ЎҚИНГ:Бўлажак даҳолар қайси ойда туғилади?

Ўтган йили физика бўйича Нобел мукофотини  Райнер Вайсс, Барри Бэриш ва Кип Торнлар «LIGO детекторида ҳал қилувчи ҳисса қўшгани ва гравитацион тўлқинларни кузатгани учун» олишган эди. Олимларнинг ушбу изланишлари туфайли коинотшунослар самодаги узоқ объектларни кузатиш учун яна бир каналга эга бўлишди.

2016 йилда эса физика бўйича Нобел мукофоти совриндори этиб Дункан Халдейн, Дэвид Таулесс ва Майкл Костерлицлар тан олинди. Улар топологик фазали ўтиш назариясини ишлаб чиққанлари учун машҳур бўлдилар.

ЎҚИНГ:2018 йилги Шнобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!