Флагман чипли янги смартфон – Poco F3 GT расмий видеотизери чиқди

  •   DiMaX
  •  1008
  •  28.05.2021 15:24

Флагман чипли янги смартфон – Poco F3 GT расмий видеотизери чиқди

Xiaomi корпорацясининг арзончи брендига мансуб Poco F3 модели оммабоп смартфонлар рейтингларидан жой олиб келмоқда. Биз унинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан мана бу мақоламизда таништирганмиз.

ЎҚИНГ: Янгиланган бестселлер – Redmi Note 8 2021 сотувга чиқди: нархлари ва фарқлари

Компания энди унинг кучайтирилган версияси – Poco F3 GT смартфонини тайёрлади. Мазкур моделнинг илк реклама тизери чиройли видеоролик шаклида ишланган бўлиб, қурилма MediaTek компаниясининг флагман чипсети – Dimensity 1200 базасида ишлаши кўрсатилган:

Бошқа бирор хусусияти ҳозирча кўрсатилмаган Poco F3 GT модели аслида Redmi брендига мансуб бирор смартфоннинг ребрендинг қилинган клони бўлиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлса, бу – яқинда тақдим этган геймерофон – Redmi K40 Gaming Enhanced Edition бўлиши эҳтимоли юқори.

Юқоридаги реклама лавҳасига кўра, Poco F3 GT модели шу йилнинг учинчи чорагида намойиш этилади.

ЎҚИНГ: AnTuTu «қироли» ўйинбоп Redmi флагманининг иккита рекордини ҳам синдирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!