Флагман Honor V30'нинг камераси барчани ҳайратга солади

Флагман Honor V30'нинг камераси барчани ҳайратга солади

Флагман Honor V30'нинг чиқишига 10 кундан кам вақт қолмоқда, интернетда эса ушбу модель ҳақида батафсил маълумотлар бериб бориляпти. Бу сафар таниқли инсайдер Twitter'да янги смартфоннинг камера хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда iXBT сайти хабар бермоқда.Янги маълумотларга кўра, Honor V30 нафақат Sony IMX686 сенсори билан жиҳозланган дунёдаги биринчи смартфон, балки уч карра оптик стабилизацияга эга ягона модель бўлади! Honor V30 Pro'да фақат учта датчик бўлади. Уларга қўшимча равишда, 3D ToF камера модули ҳам қўлланади. Қўшалоқ стабилизация тизими унчалик янгилик эмас, чунки бу тизим Xiaomi CC9 Pro/Mi Note 10'да аллақачон қўлланилган, аммо учта камерали модул ҳали мавжуд эмас эди.

Манба шунингдек, Honor V30 ҳажмига кўра Honor 9X'га ўхшашлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, у диагонали 6,59 дюймга тенг экран билан жиҳозланган эди.

Honor'дагилар тақдимоти яқинлашиб келаётган маҳсулотининг ўзига хослигиҳақида ҳали маълумот берганича йўқ. Яна шуни айтиш мумкинки, смартфоннинг биринчи модели Kirin 980 асосида ишлайди, Kirin 990 5G эса кейинги модели учун асос бўлиб хизмат қилади.

ЎҚИНГ: 5G'ли Redmi K30 қачон чиқиши айтилди