Флагман процессорлар жанги: Dimensity 1000+ деярли барча бенчмаркларда Kirin 990 5G’ни маҳв этди!

  •   DiMaX
  •  566
  •  14.08.2020 12:50

Флагман процессорлар жанги: Dimensity 1000+ деярли барча бенчмаркларда Kirin 990 5G’ни маҳв этди!

 Xiaomi компаниясининг арзончи бренди куни кеча энг зўр – Redmi K30 Extreme Commemorative Edition (ёки Redmi K30 Ultra) флагманини тақдим этган эди. Мазкур қурилма MediaTek компаниясининг Dimensity 1000+ процессори базасида ишлайди.

ЎҚИНГ: AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

Xiaomi’нинг юбилей флагманлари намойишидан сўнг мутахассислар етакчи чипсозларнинг бозорга чиқиб улгурган флагман процессорларини турли бенчмаркларда яна синаб кўришди. Маълум бўлишича, Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 чипсети барибир энг зўри бўлиб турибди. Лекин MediaTek Dimensity 1000+ натижалари кишини ҳайратга солади – у деярли барча синовларда Huawei компаниясининг Kirin 990 5G процессоридан устун келган!

Мана, AnTuTu сервисига кўра энг кучли чипсетларнинг самарадорлик натижалари:

Geekbench сервисидаги синовлар кўрсаткичлари:

3Dmark бенчмаркига кўра:

GFXBench самарадорлик синови:

Юқоридаги графикларда кўриб турганингиздек, Snapdragon 865 барчасида тенгсиз, лекин айрим тестларда Dimensity 1000+ унга анча яқин натижа кўрсатган. Kirin 990 5G эса фақатгина Geekbench сервисидаги кўп ядроли синовда MediaTek флагманини енга олган, қолган тестларда у учинчи ўринда.

Хулоса қиладиган бўлсак, Dimensity 1000+ процессори самарадорлик бўйича Snapdragon 865 чипсетига анча яқин, лекин ундан 40–50 фоизга арзон. Kirin 990 5G эса улар билан беллаша олмай қоляпти; шундай экан, хитойлик техногигант ўзининг навбатдаги смартфонлари учун MediaTek платформаларини танласа ютқазмайди.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!