«Флагманча» троллинг: Huawei ўз рекламасини Samsung’нинг «устига илиб» қўйди!

  •   DiMaX
  •  1313
  •  07.05.2019 15:44

«Флагманча» троллинг: Huawei ўз рекламасини Samsung’нинг «устига илиб» қўйди!

Смартфонлар бозорида йирик компаниялар (баъзан бундайроқлари ҳам) ўз рақобатчиларини масхаралаш ҳолатлари учрайди. Apple, Microsoft, Asus, Samsung, Huawei, OnePlus каби компанияларнинг шунақа ҳаракатлари ҳақида кўп ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi Note 7 рекламасида Galaxy M10 ва M20’ни масхара қилди

Хитойлик техногигант эса жанубий кореялик рақибини мазах қилишнинг антиқа йўлини топди. Яъни, Австралиянинг Брисбен шаҳридаги савдо марказида жойлашган Samsung савдо нуқтасининг нақ устига Huawei P30 Pro флагманининг улкан реклама плакатини илиб қўйди!

Huawei буни атайлаб қилганми ёки шунчаки қулай реклама жойи тасодифан Samsung савдо нуқтаси устига тўғри келиб қолганми – буниси номаълум. Лекин жуда қойилмақом троллинг, нима дедингиз?

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимиздан айни мана шу Huawei P30 Pro флагманини 10 089 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Умуман, бу компаниянинг турли смартфонларини 860 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш, турли русумлардаги Samsung телефонларини эса 451 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Apple 20 йил аввал рақиблари устидан қандай кулганди? (3 та видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!