Флагманчасига AMOLED-экранли Galaxy A50’нинг янги жиҳатларини FCC ошкор этди

  •   DiMaX
  •  930
  •  12.02.2019 17:11

Флагманчасига AMOLED-экранли Galaxy A50’нинг янги жиҳатларини FCC ошкор этди

Samsung компаниясининг ўрта нарх тоифасига мансуб Galaxy A50 моделининг айрим хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқалган. Аммо ҳозиргача унинг қанақа экранга эга эканлиги мавҳум эди.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли Galaxy A50: «жонли» суратлар, Geekbench натижаси ва хусусиятлар

Бугун – 12 февраль санасида АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида Galaxy A50 модели тестдан ўтказилганлиги ҳақида қайд пайдо бўлди. Шу туфайли мазкур смартфоннинг айрим техник жиҳатлари аниқланди.

FCC базасидаги маълумотга кўра, Galaxy A50 смартфонининг бўйи ва эни тегишлича 158,5 ва 74,5 миллиметрга тенг. Корпуснинг ўзи диагоналига 165 миллиметрлик, экрани эса диагоналига 158 миллиметрлик ёки 6,22 дюймлик келади. Гарчи ўрта нарх тоифасидан бўлса-да, бу гаджет дисплейида худди флагманлардек AMOLED-матрица қўлланган.

Шунингдек, FCC ҳужжатларида таъкидланишича, бу смартфон янгича – Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 5.0 модулларига ҳам эга. Galaxy A50 жамланмасида 15 ваттлик қувват билан зарядловчи EP-TA200 қувватлаш ускунаси ҳам бор.

Galaxy A50 яқин орада расман намойиш этилса керак, аллақачон бозорга чиққан айрим Samsung смартфонларини эса ҳозирданоқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан, 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин. айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!