Флагманга бешинчи марта Android 10 бета прошивка кела бошлади

Флагманга бешинчи марта Android 10 бета прошивка кела бошлади

Ҳозирга қадар тўрт марта Android 10 бета талқини қабул қилган Samsung Galaxy Note9'нинг кореялик фойдаланувчиларига навбатдаги бета ОТ жўнатилишни бошлади. Янгиланиш тез кунларда бошқа минтақаларга ҳам жўнатилиши керак.Янгиланиш билан ҳозирги бета талқиндаги икки унча катта бўлмаган хатолик тузатилади. Бу икки камчиликларнинг бири тезкор панель иконкалари билан боғлиқ муаммо бўлса, иккинчиси Samsung Pay ва Samsung Pass иловаларидаги бармоқ изи аутентификацияга алоқадор.

Galaxy Note9'га One UI 2.0'нинг барқарор прошивкаси ҳам тез орада келиб қолиши керак.

ЎҚИНГ: Android 11 борасида илк ва яхши хабар!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.