Флагманлар “кушандаси” — OnePlus 5’нинг нархи маълум бўлди

Флагманлар “кушандаси” — OnePlus 5’нинг нархи маълум бўлди

Кўпчиликнинг фикрича, Хитойнинг OnePlus компанияси смартфон бозорида тез ғалаба қозонган ноёб брендлардан бири. Жумладан, унинг шу кунларда тақдим қилиниши кутилаётган OnePlus 5 флагман телефони ҳам ҳозирданоқ барчанинг эътиборида турибди. Бунинг бош сабабларидан бири сифатида флагман дизайнини келтириш мумкин. Аниқроғи, унинг илк рендерларидан гаджет iPhone 7 Plus смартфонига ўхшаб кетиши маълум бўлди.

OnePlus’нинг бош директори Хитой ижтимоий тармоқларида бренднинг ишқибозлари билан суҳбат қурди. Унинг сўзларига кўра, компаниянинг янги “байроқдор” илғор смартфони $500 доллар нархида сотувга чиқарилади.

OnePlus 5 смартфони 5.5 дюймли Full HD (1920×1080 пикселли) сиғимли, Optic AMOLED матрицали дисплейга эга бўлади. Унга 2.4 Ггц частота тезлигида ишлайдиган, 8 ядро ва 64 битли Snapdragon 835 процессори, Adreno 540 видеокартаси, 6/8 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Смартфонда бармоқ излари сканери, NFC модули, 3300 мА соат сиғимли аккумулятори мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!