Флагманлардан аъло: Galaxy A90 смартфони Snapdragon 855 чипига ва 48 МПлик «учкўз» камерага эга!

  •   DiMaX
  •  1377
  •  26.06.2019 10:10

Флагманлардан аъло: Galaxy A90 смартфони Snapdragon 855 чипига ва 48 МПлик «учкўз» камерага эга!

OnLeaks никли инсайдер Galaxy A90 смартфонининг янги – Galaxy R туркуми доирасида тақдим этилишини айтганди. Кеча у ушбу қурилманинг айрим техник хусусиятларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Galaxy A90 – камида учта жиҳатига кўра флагманлардан ҳам зўр 5G-смартфон!

Унга кўра, Galaxy A90 икки хил версияда чиқади; уларнинг модел рақамлари эса SM-A908 ва SM-A905 тарзида қайд этилган. Булардан биринчиси 6.7 дюймлик дисплейга, Qualcomm компаниясининг флагманча Snapdragon 855 процессорига ҳамда 48 + 8 + 5 мегапикселлик уч модулли бош камерага эга. Унинг асосий ўзига хослиги эса 5G-модем бўлади.

SM-A905 модел рақамли версияси ҳам худди шундай экран ва процессор билан жиҳозланади, лекин унинг уч сенсорли камераси 48 + 12 + 5 мегапикселлик датчиклардан иборат. Бу моделда яна умуман янги – Tilt OIS функцияси ҳам бўлади, деяпти OnLeaks, аммо унинг нима эканлиги ҳозирча номаълум.

Шунингдек, флагманлардан ҳам аъло Galaxy A90 смартфонларининг қачон тақдим қилиниши ҳам аниқ эмас. Аллақачон глобал савдога чиққан айрим Samsung телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ ва Galaxy A80 смартфонларини Samsung ҳали тақдим этилмаган Galaxy Note 10 Pro 5G’га алмаштириб бермоқчи!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!