Флагманнинг туғилиши ёки Samsung ошхонасида нима гаплар?

  •   Saroy
  •  1924
  •  24.08.2018 14:06

Флагманнинг туғилиши ёки  Samsung ошхонасида нима гаплар?

Янги Samsung Galaxy Note9 эрта-индин ўзининг бахтли соҳиби қўлига етиб боришга ҳозирлик кўрмоқда. Samsung компанияси эса мазкур флагманнинг дунёга келиш жараёнини ичкаридан кузатиш имконини тақдим этди. Янги видео Жанубий Кореянинг Гуми шаҳридаги компания заводига ташриф буюриш имконини беради.

ЎҚИНГ:Samsung The Wall энди энг зўри эмас: LG рекорд даражада улкан ва юпқа micro-LED TV яратди!

Ажабланарлиси шундаки, видеода одамларни қарийб кўрмайсиз, асосий ишни машиналар бажармоқда. Улар ҳаммаси жойида эканига ишонч ҳосил қилиш учун ҳатто янги Note9’ни ёқиб ҳам кўради. Жараён шу қадар аъло даражада йўлга қўйилганки, уни кўриб киши илҳомланиб кетади. Бир сўз билан айтганда, жараённи роботлаштирилган симфонияга ўхшатасиз. 

Ишлаб чиқарувчининг ҳикоя қилишича, қурилма шассиси олмос юниш жараёнидан ўтмоқда. У қурилма корпусига ишлов беради. Бу   Galaxy Note9 дизайни учун муҳим чизгилардан ҳисобланади. Сабрсиз харидорлар янги қурилмани эрта-индин сотиб олиши мумкин, аммо тежамкор харидорлар яхшиси,  Note8 моделига эътибор қаратган маъқул. Чунки ушбу қурилма ҳозирда икки баробарга арзонлашиб кетди.

ЎҚИНГ:Бунақаси бўлмаган: 5G модемли илк 8К-телевизор чиқяпти!

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!