«Флешкани еб қўйган» ҳокимлик вакилини ҳақорат қилганлар қамалди

  •   DiMaX
  •  619
  •  23.06.2021 11:02

«Флешкани еб қўйган» ҳокимлик вакилини ҳақорат қилганлар қамалди

Яқинда биз Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходими шу туманга борган журналистларнинг камерасига ташланиб, ундаги хотира картасини чайнаб, йўқ қилгани ҳақида ёзган эдик. Мазкур туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу ходимга нисбатан ноўрин ҳаракатлар содир этган шахсларга чора кўрилган.

ЎҚИНГ: Янгича стандартдаги Super SIM-карта чиқди – энди флешканинг кераги йўқ!

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Иштихон деҳқон бозорида 14 июнь куни «Менинг юртим» телеканали мухбирлари ва Иштихон туман ҳокимининг матбуот котиби Илҳомжон Бобоев бозордаги ҳолатни ўрганишган. Шу вақтда 1992 йилда туғилган Н.О. ва 1988 йилда туғилган М.У. журналистлар билан бўлган ҳолатни, ҳамда ўртадаги вазиятни англамаган ҳолда И.Бобоевга нисбатан ноўрин ҳаракатлар содир этиб, ҳақорат қилган. Шунингдек, ҳокимлик ходимининг хизмат фаолиятига тўғридан-тўғри аралашган.

О.Н. ва У.М.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига кўра 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, уларга нисбатан қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ҳар бир кунга энг кам иш ҳақининг 15 фоиз миқдорида давлат даромадига пул ундирилиши ҳам белгиланган.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!