Fly Internet – рекламани блокловчи ва VPN’ли, бепул Android-браузер!

  •   DiMaX
  •  2070
  •  27.12.2018 17:18

Fly Internet – рекламани блокловчи ва VPN’ли, бепул Android-браузер!

Асосан ҳамёнбоп смартфонлар ишлаб чиқарувчи Fly компанияси дастурий таъминот борасида ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилди. У ўзининг Fly Internet номли мобил иловаси – Android тизимли қурилмаларга мўлжалланган браузерни тақдим этди.

ЎҚИНГ: Xiaomi барча Android-смартфонлар учун Mint браузерини тақдим этди: тезкор, тежамкор, хавфсиз ва рекламасиз!

Ўнлаб рақобатчилари орасида Fly Internet учта хусусияти билан ажралиб туради: ўзида мавжуд VPN, реклама баннерларини блоклаш ҳамда махсус махфий режим.

Fly Internet иловасида браузернинг ўзига ҳам, ундаги махфий варақа (вкладка)ларга ҳам пароль қўйиш мумкин. У сайтлар контентини рекламасиз режимда кўришга ва тўғридан-тўғри юклаб олишга ҳам имкон беради. Шахсий маълумотларни муҳофаза этишга мўлжалланган махфий режимда эса ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмайди, чиққандан сўнг киришлар тарихи тозаланади ва сайтлардаги статистикани кузатиш функцияси чекланади.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, Fly Internet браузерини яратишда ундан ҳар қандай қурилмада ҳам фойдаланиш қулай бўлишига, экраннинг фойдали майдонини каттайтиришга асосий эътиборни қаратишган. Масалан, саҳифаларни кўраётганда жиҳозлар панели пастга йиғилиб туради, превью режимида эса оддий ва махфий режимлардаги варақалар алоҳида-алоҳида кўрсатилади.

Бепул Fly Internet иловасини мана бу ҳавола орқали Google Play каталогидан юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули