Flyme 7 прошивкаси Meizu смартфонларини, айниқса камераларни янада яхшилади

  •   DiMaX
  •  662
  •  25.12.2018 17:51

Flyme 7 прошивкаси Meizu смартфонларини, айниқса камераларни янада яхшилади

Meizu ўз мобил қурилмалари учун Flyme 7 прошивкасининг янги версиясини тақдим этди. Ушбу апдейт компаниянинг турли моделлардаги смартфонларига янги имкониятлар бағишлаган.

ЎҚИНГ: Meizu 16s ҳам энг кучли Snapdragon 855 чипига ва Sony IMX850 датчикли 48 МПлик камерага эга!

Мазкур прошивкада смартфонларни бошқариш учун экранда бажариладиган ишоралар тизими янгиланган, экраннинг сезувчанлиги яхшиланган ва тизим умумий ишининг самарадорлиги оширилган.

Шунингдек, янги талқиндаги Flyme 7 прошивкаси компаниянинг флагман смартфонлари – Meizu 16th ҳамда Meizu 16th Plus (бошқача номланиши – Meizu 16 ва Meizu 16 Plus) моделлари камераларини янада яхшилаган. Эффектлар янгиланган – улар ёрдамида камералар турли фильтрлар орасида биридан иккинчисига тезкорликда ўтади. Шунингдек, бу смартфонлар фойдаланувчилари энди уларда олинган фотосуратларга «сувли белги» (watermark)ларни ўзлари қўя оладилар.

Булардан ташқари, янги функция – видеолавҳа суратга олишда тасвирни барқарорлаштириш (anti-shake function) ҳам қўшилган. Бунинг эвазига ушбу смартфонларда олинган видеороликлар янада силлиқ чиқади.

Айтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимизда савдога қўйилган Meizu’нинг турли русумлардаги смартфонлари куни кеча арзонлашди! Энди уларни 700 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда харид қилиш мумкин!

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi’лар «кушанда»си – Face ID ва ромсиз экранли, ҳамёнбоп Meizu C9 энди Ўзбекистон бозорида!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!