Foci гаджети: мансабдор шахсларга айнан шу керак

  •   Saroy
  •  1131
  •  08.06.2018 09:47

Foci гаджети: мансабдор шахсларга айнан шу керак

Foci гаджети қистиргичи бор брелокга ўхшайди. Уни кийимга қистириб қўйиш мумкин. Қурилма инсонга иш вақтида бошқа нарсаларга, масалан, қўнғироқларга, ижтимоий тармоқлардаги хабарларга ва шунга ўхшаш шахсий ишларга чалғимасликни назорат қилади. Шу йўл билан у,  диққатни муҳим бўлган ишга жамлашга ҳамда ходимнинг ишлаш самарадорлигини оширишга ёрдам бериши керак.

Қурилма махсус датчиклар ёрдамида диққатнинг бир жойга жамланганини аниқлайди, нафас олишни назорат қилади. Илмий тадқиқотларга қараганда, инсон диққатини бошқа нарсага қаратганда унинг нафас олиш режими ўзгарар экан. Шу боис, агар Foci нафас олиш ўзгарганини сезса, махсус алгоритм ёрдамида инсоннинг асосий вазифасидан чалғий бошлаганини тушинади — қурилма ишдан чалғимасликни эслатиб, зириллай (вибрация) бошлайди.

Вибрацияга қўшимча равишда яна мобиль иловадан ҳам фойдаланса бўлади. Унда инсоннинг диққати қай даражада ўзгаргани турли рангли чизмалар билан акс этади. Иш куни ниҳоясига еткач, инсон бир ишга диққатини қанча  вақт  сарфлагани ва унинг иши қанчалик самарали кечганини статистика кўринишида билиб олса бўлади.

Foci гаджети ҳоозирча 65 долларга баҳоланган. Дастлабки, партиялари шу йилнинг октябрь ойларида савдога чиқарилади.

Foci лойиҳасини  Kickstarter компанияси ишга  туширган ва краудфандинг орқали бир неча соат ичида керакли суммани тўплай олган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!