Фойдаланувчилар 2015 йилнинг энг яхши гаджетларини аниқлашди

Фойдаланувчилар 2015 йилнинг энг яхши гаджетларини аниқлашди

Hi-Tech Mail.Ru олтинчи маротаба “2015 йилнинг энг яхши гаджети” танловини ўтказди. Унда 400 минг нафардан зиёд фойдаланувчи иштирок этиб, энг яхши қурилмалар учун 3 миллиондан зиёд овозини берди.

Бу йилда “смартфонлар”, “компьютерлар”, “камералар”, “телевизорлар”, “гаджетлар” ҳамда “Операторлар ва ритейллар” тоифаларида энг яхшилар саралаб олинди. Овоз бериш 2015 йилнинг 23 декабрь куни бошланиб, 2016 йилнинг 16 февраль куни ниҳоясига етди.

Смартфонлар

Ярим миллиондан зиёд овозлар якунига кўра, йил флагмани сифатида Apple iPhone 6s Plus тан олинди. Sony Xperia Z5 Compact эса “энг яхши кичик флагман” номинациясида ғолиб чиқди. Sony Xperia C5 Ultra энг яхши селфи-смартфон деб топилган бўлса, Samsung Galaxy S6 edge бир йўла икки номинация – “инновация” ва “йилнинг энг яхши дизайни”да биринчиликни қўлга киритди.

Шунингдек, Microsoft Lumia 950 йилнинг янг яхши камерафони номига сазовор бўлди. Нарх ва имкониятлар мутаносиблиги борасида Huawei Honor 7 фойдаланувчилар эътиборига сазовор бўлди. 5000 мАс аккумуляторига эга Lenovo Vibe P1 “Энг узоқ фойдаланиладиган смартфон” номинациясида барча рақобатчиларидан ўзиб кетди. Мусиқа эшитишга энг қулай смартфон сифатида Швециянинг аудиотехника маҳсулотлари билан машҳур компаниясининг Marshall London гаджети танланди. Энг арзон ва мақбул смартфон номи эса Microsoft Lumia 535га насиб қилди.

Компьютерлар

Интернет фойдаланувчилари Apple MacBook Pro 13 (early 2015) ноутбукини энг яхши компьютер сифатида танлашди. Lenovo YOGA 900 энг яхши трансформер, катта Apple iPad Pro энг яхши планшет номига сазовор бўлди.

“Энг яхши ўйин ноутбуки” номинациясида ASUS ROG G752, Acer Aspire V13 (2015) эса нарх ва имкониятлар мутаносиблиги бўйича ғолиб чиқди. Экрани четларида ром-ҳошиялари бўлмаган Dell XPS 13 9343 энг яхши дизайнга эга компьютер сифатида эътироф этилди.

Гаджетлар

2015 йилнинг энг яхши гаджети номинациясида ҳам Apple биринчиликни қўлга киритди – Apple Watch. Мазкур тоифада Sony SmartBand 2 энг яхши фитнес-билагузук, Sony H.ear on эса энг қулоқчин (наушник) деб топилди.

Виртуал реаллик шлемлари орасида эса Samsung Gear VR`га тенг келадиган топилмади. “Келажакка қайтиб-2” фильми мотивлари асосида ишлаб чиқилган автобоғичли Nike Mag кроссовкаси “Йилнинг энг ғайриоддий гаджети” деб топилди. Интернет учун энг яхши гаджет сифатида эса Huawei WS880 маршрутизатори тилга олинди.

Камералар

Фойдаланувчилар бу йил олий мукофотни Canon EOS 5DS`га тортиқ қилишди. “Энг яхши экшн-камера” номинациясида эса GoPro Hero 4 Session, Olympus OM-D E-M5 II “Энг яхши ойнасиз камера” йўналишида тенгсиз деб топилди. Lytro ILLUM йил инновацияси сифатида эътироф этилди.

Телевизорлар

Иккинчи йилдирки, LG мазкур тоифада энг яхши деб тан олинмоқда. Бу сафар унинг OLED-экранли EG960V модели энг яхши телевизор номига сазовор бўлди. Нарх ва имкониятлар мутаносиблиги номинациясида букилган экранли Samsung 48JU6600А барча рақобатчиларини ортда қолдирди. 4,9 миллиметр қалинликдаги Sony KD-55X9005C “Энг яхши дизайн” номинациясида ғолиб чиқди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!