Forbes: Amazon асосчиси йилнинг энг омадли миллиардери

Forbes: Amazon асосчиси йилнинг энг омадли миллиардери

Amazon интернет-ритейлери асосчиси ва бош директори Жефф Безос Forbes тузиб чиққан “2015 йилнинг энг омадли миллиардерлари” рейтингида биринчи эринни эгаллади. Компания жорий йилда $29 млрд. даромад қилган ва ҳозирда унинг ғазнаси $58 млрд деб баҳоланмоқда.

Иккинчи ўринда машҳур ижтимоий тармоқ—Facebook асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг қайд этилган. У 2015 йилда $11,2 млрд фойда кўрган ва айни пайтда унинг “чўнтаги”да $45,6 млрд пули бор.

Ларри Пейж, яъни Google`ни очган миллиардер учинчи ўринга муносиб кўрилди. Йиллик даромади $9,2 млрд, умумий маблағи қиймати эса $37 млрд деб маълумот берилмоқда.

Айтиш керакки, Amazon дунё бозорида ўз маҳсулотлари ва хизматларини интернет орқали сотиш соҳасида етакчи ва муҳим ўринга эга бўлган компания саналади. Бренд биринчилардан бўлиб 1994 йилда илк он-лайн хизматларни йўлга қўйган. Ўшанда дастлаб фойдаланувчиларга китоблар таклиф қилган бўлса, ҳозирда 34 та йўналиш бўйича хизмат кўрсатади. Компания АҚШдан ташқари дунёнинг яна 10 та мамлакатида ўз филиалини очган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.