«Forbes» энг ёш криптомиллиардерни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  681
  •  05.05.2021 14:55

«Forbes» энг ёш криптомиллиардерни эълон қилди

Россиялик Виталий Бутерин — дунёдаги энг ёш криптомиллиардер. Бу ҳақда «Forbes» маълумотига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск бир кунда $7 миллиардга бойиди – у яна энг бадавлат кишига айланиши мумкин!

27 ёшли Бутериннинг ҳисобида жами қиймати $1 млрд.дан ошувчи 333 520 токен бор. Ҳозирда бир токеннинг нархи — 3348,8 доллар.

Бутерин Ethereum блокчейн-платформаси ва рақамли валютасининг (Эфир) асосчиларидан биридир. Валюта нархи 3 май куни кескин юқорилаб кетди, бунгача энг юқори нархи 2021 йилнинг январ ойида қайд этилганди: $1440. Ушбу валюта қиймати йил давомида 325 фоизга ошган.

Ethereum — бозор қиймати бўйича жаҳондаги икккинчи йирик криптовалюта, жами токенлар йиғилса $389 млрд.ни ташкил этади.

Жаҳоннинг «биринчи рақамли» криптовалютаси — биткоин капитали жами $1,05 трлн.га тенг.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда крипто-биржаларда савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!