Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2383
  •  07.08.2020 12:18

Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

Microsoft корпорацияси TikTok сервисининг Америка бўлинмасини харид қилиш бўйича бошлаган музокаралар Дональд Трамп таҳдиди сабабли бу тўхтатиб қўйилган эди. Президент бу сервисни 45 кун ичида бутунича бирор АҚШ компаниясига сотишларини талаб қилган.

ЎҚИНГ: TikTok талаш бўляпти – унга Apple ҳам талабгор!

Бу орада Forbes ушбу сервисда энг кўп даромад қилаётган блогерлар рейтингини эълон қилди. Унга кирган TikTok юлдузларининг ҳар бири июнгача бўлган 12 ой мобайнида 1 миллион доллардан ошиқ даромад қилган.

Биринчи ўринни Эддисон Рэй Истерлинг эгаллаган – рақсли видеолари билан у кейинги бир йилда нақ 5 миллион доллар ишлаб топган экан! Қизнинг қисқа роликлари ўтган йилнинг кузидаёқ миллион нафардан ошиқ фанат тўплаганди. Декабрда эса у ўзининг барча вақтини TikTok’ка бағишлаш учун Луизиана университетидаги ўқишини ташлаган!

Истерлинг ўз машҳурлигидан фойдаланиб, Reebok ҳамда соат ишлаб чиқарувчи Daniel Wellington компаниялари билан шартномалар тузган. Ўтган ойда эса у American Eagle кийим брендининг юзига айланган ва Spotify сервисида онаси билан бирга ҳафталик подкаст юрита бошлаган. Булардан ташқари, Истерлингнинг пардоз маҳсулотлари йўналишидаги Item Beauty номли ўз бренди ҳам бор.

ЎҚИНГ: Instagram пул бериб TikTok’дагиларни янги сервисига оғдириб олмоқчи!

Forbes рейтингида иккинчи ва учинчи ўринларни Чарли ва Дикси Д'Амелио исм-фамилияли опа-сингил эгаллаган. TikTok орқали улар бир йилда тегишлича 4 миллион ва 2,9 миллион доллар ишлаб олишган. Чарли кечки шоуларда қатнашган, Prada бренди учун Париж мода ҳафталигини TikTok’да ёритиб борган. 16 ёшга тўлишини эса у ўз қиёфаси туширилган, 60 долларлик толстовкалар чиқариш билан нишонлаган.

Диксининг фаолияти ҳам Чарлиники билан боғлиқ – опа-сингиллар бир-бирининг роликларида суратга тушишади ва биргаликда шартномалар имзолашади. Шу билан бирга, Дикси хонандаликда ҳам карьера бошлаган унинг “Be Happy” номли илк қўшиғи июнда чиқиб, YouTube трендларида биринчи ўринни олган.

Forbes рейтингига яна Лорен Грэй (бир йилдаги даромади $2,6 млн), Жош Ричардс ($1,5 млн), Майкл Ле ($1,2 млн) кирган. Тўлиқ рейтинг ва энг сердаромад тиктокерларнинг фаолияти билан мана бу ҳавола орқали (рус тилид) танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!