Ford Carr-E: электрда ҳаракатланадиган транспортер

Ford Carr-E: электрда ҳаракатланадиган транспортер

IXBT сайтининг хабар беришича, АҚШнинг Ford компанияси томонидан ўтказилаётган Ford Last Mile Mobility Challenge танловининг финалчилари маълум бўлди. Танлов шаҳар шароитида қулай ҳаракатланишга ёрдам берадиган янги ечимларни аниқлашга бағишланган. Танловда жами 633 лойиҳа иштирок этган. Финалчилар орасида Carr-E номли 120 килограммгача бўлган юкни кўтаришга қодир персонал транспортер кўпчиликнинг эътиборини жалб қилди.

Транспортер йиғиладиган конструкцияга эга бўлиб, уни автомобилнинг захира ғилдираги ўрнига жойлаштириш мумкин. Электрда ҳаракатланадиган транспортер битта зарядда 22 км масофа босишга мўлжалланган. Гаджет фойдаланувчининг қўлида ёки чўнтагида жойлашган маёқча ортидан ҳаракатланади. Максимум тезлиги соатига 18 киломертни ташкил қилади.

Танлов финалидан Triciti номли электровелоципед ҳам ўрин олган. У харид учун арава ва гольфмобилга ўзгариши мумкин.

TriCity

Шунингдек, электрли, автомобилга ўзи жойлашадиган eChair номли курси ҳам финалчилар қаторига кирган. Ушбу лойиҳалар Ford томонидан келажакда амалга татбиқ этилади.

eChair

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!