Ford келажакни белгиловчи олти тенденцияни аниқлади

Ford келажакни белгиловчи олти тенденцияни аниқлади

Харидорнинг диди ва танлови йиллар ўтган сари ўзгариб боради. Бу ҳолат автомобиль бозорининг ҳам ўзгаришига сабаб бўлади. Қуйида бозорнинг келажагини белгиловчи олти тенденциянинг “учини чиқарамиз”. Дарвоқе, улар фақатгина автомобиль ишлаб чиқаришга оид эмас…

“Каттаси яхши” мезони ўзгаради

“Катта” ҳар доим ҳам “яхши”лигини билдирмайди. Истеъмолчилар тобора катта буюмга эга бўлишга эмас, унинг ўз ҳаётига таъсирига қараб қониқишга одатланмоқда. Ўз бойлигини эл кўзига намойиш этувчилар эса атрофдагиларнинг ғашини келтира бошлади. Дунё бўйича 18 ёшдан 29 ёшгача сўралганлар ушбу хулосани тасдиқлади.

Вақт бундан буён энг қимматли ресурс эмас

Ишни ўз вақтида бажариш энди хусусият бўлмай қолади. Кечиктириш ва орқага суриш меъёрга айланади. Умуман олганда, “вақт” тушунчасига муносабат қаттиқ ўзгаради. Сўралган катта ёшли кишиларнинг 72 фоизи илгари бекорчи иш деб ҳисоблаган машғулотлари энди беҳуда туюлмаётганини айтишди.

Танлов муаммоси

Интернет харидорга ниҳоятда кенг танлаш имкониятини тақдим этади. Бу унинг танлов қарорини қийинлаштиради ва охир-оқибат хариддан воз кечади. Дўконга киргач, минг хил молдан кўзи қамашиб, боши гангиган харидор ҳеч нарса олмай чиқиб кетади. Ford тадқиқотига кўра, дунёдаги катта ёшли одамларнинг 73 фоизи интернет эҳтиёж сезилмайдиган жуда кўп товарларни таклиф этаётганлигини билдирди.

Технологик спирал

Технология кундалик ҳаётимизни осонлаштиряптими ёки мураккаблаштиряптими? Ҳа, технология сабабли турмушимиз қулай ва қизиқарли тус олди. Аммо сўралган истеъмолчиларнинг 47 фоизи технология бизни думбуллаштиряпти деб ҳисоблар экан.

Ахлоқ масаласи

Ҳозир одамлар жамият қабул қилаётган қарор учун ҳар доимгидан кўпроқ масъулият сезмоқда. Сўралганларнинг 86 фоизи одамларни қизиқтирган нарсани ишлаб чиқариш ахлоқ масаласига қўшимча эътибор қаратишга арзийди, деб ҳисоблашини билдирди.

Ота-оналар учун қопқон

Замонавий ота-оналар ўзлари дуч келаётган қийинчиликлардан тез-тез арз қилишмоқда. Ford одамларнинг 66 фоизи фарзанднинг муваффақиятлари ота-онасининг феъл-атворига боғлиқ, деб баҳолашини аниқлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!