Ford Teslaнинг устидан кулди: компания раҳбари 7000 та машинани 4 соатда йиғишини маълум қилди

  •   Saroy
  •  1321
  •  05.07.2018 17:23

Ford Teslaнинг устидан  кулди: компания раҳбари 7000 та машинани 4 соатда йиғишини маълум қилди

Шу ҳафтанинг бошида Tesla компанияси ўзининг ишлаб чиқараётган электрокаралари сонини кескин оширгани ҳақида мақтанган эди. Хабарда компания ишлаб чиқараётган машиналар сони ҳафтасига 5000 тага етгани маълум қилинганди. Ушбу компания раҳбари, шахсан  Илон Маскнинг ўзи  икки моделни қўшиб ҳисоблаганда, ҳафтасига  7 мингта машина йиғилаётганини ғурурланиб айтганди. Энди эса, Teslaнинг устидан Ford кулишни бошлади, чунки у, 5000 та машинани бундан ҳам қисқа муддатда йиға олишини маълум қилди.

ЎҚИНГ:Ҳафтасига беш мингта: Tesla ушбу кўрсаткични яна қанча ушлаб тура олади?

Илон Маскнинг твиттер’да  «7 кунда 7000 машина», деб жойлаган хабарига  Ford Europe бош директори Стивен Армстронг ўзининг твити билан жавоб қайтарди. Унда компания «4 соатда 7000 машина» ишлаб чиқариши ҳақида айтилган.

Машина ишлаб чиқариш суръати бўйича Ford компанияси рақибидан олдинда бўлиши мумкин, лекин ишлаб чиқарувчининг бозор қиймати бўйича Tesla ундан қиммат экан: Ford 43 млрд доллар, Tesla 54 млрд долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ:«Связной» Tesla электромобилларига буюртма қабул қилишни бошлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!