Fortnite бўйича тренер қидирилмоқда

  •   Saroy
  •  1030
  •  03.08.2018 11:44

Fortnite бўйича тренер қидирилмоқда

Айрим ота-оналар болаларини видеоўйинлардан ажратиб ололмай боши қотган бир пайтда, бошқалари болалари Fortnite’да тўғри ўйнаш учун тренер ёллаш билан овора.

Элли Хикс 10 ёшли ўғлининг Fortnite’да ҳаддан ортиқ кўп ўйнашидан ҳавотирда эди. Гап ўйинга тобе бўлиб қолганликда эмас, балки йигитчанинг шунча ўйнаса ҳам юта олмаётганидан ҳафалигида эди. Натижада онаси унга тренер ёллади. Тўрт соатлик онлайн-машқ учун Хикс  тренерга 50 доллар тўлади.

ЎҚИНГ:Fortnite янги қурол ва лимитланган костюм билан бошқача бўлиб қолди

Айрим ота-оналарнинг орзуси эса дунёқадар, яъни фарзандларидан халқаро миқёсдаги киберспортчи етиштириб чиқармоқчи бўладилар. Ник Мэннен 12 ёшли ўғлини киберспортчи қилиш учун тренерга соатига 20 доллар тўлаб келади. Яна шундай воқеалар ҳам кузатилган: икки боланинг отаси Fortnite’ни янада яхшироқ ўйнаш учун ўзига тренер ёллаган. Натижада ота ўз  болаларидан ҳам яхши ўйнайдиган бўлиб кетди, бу эса табиийки, болаларининг норозилигига сабаб бўлган.

ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг! Қалбаки ўйинлар тобора оммалашиб бормоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!