Fortnite’да болаларни ўлдиришяпти – буни ота-оналарнинг ўзлари илтимос қилишмоқда! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1533
  •  15.03.2019 13:55

Fortnite’да болаларни ўлдиришяпти – буни ота-оналарнинг ўзлари илтимос қилишмоқда! (+видео)

Кейинги пайтларда видеоўйинлар жуда ривожланиб, аксарият ёшлар уларга қизиқиб кетган. Бироқ бу борада чегарадан чиқиб, ўйинга жуда берилиш оқибатида бошқа ишлари, ўқишлари чала қолиб кетаётганлар ҳам кўп.

ЎҚИНГ: Ажрашишларнинг асосий сабабларидан бири – Fortnite ва бошқа компьютер ўйинлари экан!

Кўпинча болалар ва ўсмирлар Fortnite ўйинига қизиқиб, оила даврасидаги тушликка ҳам келмай қўйишмоқда. Буюк Британиядаги Aldi супермаркетлар тармоғи шундай хонадонлар учун Teatime Takedown номли антиқа акция эълон қилди.

Акцияга кўра, видеоўйиндан ажрала олмаётган болаларнинг ота-оналари махсус телефон рақами орқали Aldi’га мурожаат этишади. Улар болакайни ўйиндан ажратиш керак бўлган сана ва соатни маълум қилишади ҳамда бошқа керакли маълумотларни беришади. Aldi эса ўша маҳалда профессионал геймерларни Fortnite ўйинига киритади – улар боланинг профилини топиб, уни тезда «ўлдиришади». Бордию у яна ўйинга қўшилса, зудлик билан ўйин бошиданоқ мағлуб этишади. Кейин у ноилож ўйинни тўхтатиб, оиласи бағрида овқатланишга қўшилади.

ЎҚИНГ: «Momo» яна кучая бошлади, лекин YouTube унга қарши курашнинг зўр йўлини топди!

Мана, Teatime Takedown акциясига бағишланган видеони кўрамиз:

Ажойиб усул экан, нима дедингиз?

ЎҚИНГ: 18 яшар йигитча смартфон ва ўйин сабабли ўз жонига қасд қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!