Fortnite фойдаланувчилари ўзга сайёраликлар ҳамласига учради! (+видео)

  •   DiMaX
  •  673
  •  03.06.2021 17:23

Fortnite фойдаланувчилари ўзга сайёраликлар ҳамласига учради! (+видео)

«Шоҳона жанг» жанридаги Fortnite ўйини Android-қурилмалар учун 2018 йилиёқ тақдим этилган, аммо бошида фақат Samsung гаджетлари учун чиққан – уни Galaxy Store’дан ўрнатиб олишлари мумкин эди. Кейинроқ эса «яшил роботчали» девайсларга уни ишлаб чиққан Epic Games расмий сайти орқали ҳам тарқатишган. Ўтган йилнинг баҳорига келиб эса...

ЎҚИНГ: Энг оммабоп ўйин Google Play’га ҳам чиқди – энди бемалол олиб ўйнанг! (+видео)

Fortnite ўйини чиққанига тўрт йил тўлаётган эса-да, Epic Games ҳалиям ундан яхшигина даромад кўриб келмоқда. Шу боисдан студия ушбу маҳсулоти учун ноодатий янгиланишларни чиқаришда давом этаётир.

Бу гал ўйин ижодкорлари геймерлар учун космик кўламдаги янгиланишни тайёрлашди – унда ўзга сайёраликлар ҳужумига қарши жанг қилишга тўғри келади:

Epic Games аллақачон мазкур ўйиннинг айрим жойларига НУЖлар билан боғлиқ тизерлар қўша бошлаган. Масалан, матч давомида булутлардан аллақандай нур тушади ва яхши ўйнамаётган геймерни ўғирлаб кетади. Аниқроғи – уларни хаританинг бошқа жойига олиб бориб ташлашади.

Эслатиб ўтамиз, Fortnite’нинг жорий мавсуми 7 июндаёқ якунига етади. Ўзга сайёраликлар эса кейинги мавсумданоқ мазкур ўйинга қўшилса керак.

ЎҚИНГ: СЕНСАЦИЯ: Пентагон ҳақиқий НУЖлар акс этган учта видеоёзувни расман ошкор қилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!