Fortnite ўйини сайёрамизнинг энг гавжум мамлакатлари ўнталигига кирди!

  •   DiMaX
  •  483
  •  28.11.2018 18:13

Fortnite ўйини сайёрамизнинг энг гавжум мамлакатлари ўнталигига кирди!

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Fortnite’да рўйхатдан ўтган кишилар сони 200 миллионга етиб қолган. Кейинроқ мазкур ўйиннинг ишлаб чиқувчилари ҳам ушбу фактни тасдиқлашди.

ЎҚИНГ: Ҳайратга арзирли рақам: Fortnite’ни бир вақтнинг ўзида нечта геймер ўйнайди?

Шу тариқа, Fortnite геймерларининг сони дунёдаги кўпгина мамлакатларнинг аҳолисидан ошиқ. Шу тариқа, у сайёрамиздаги энг «гавжум жойлар»дан бирига айланган.

Айни дамдаги статистик маълумотларга кўра, аҳоли сони энг кўп мамлакатлар рейтингида Fortnite саккизинчи ўринни олган бўларди. Ундан олдинда фақат Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Индонезия, Бразилия, Покистон ва Нигерия турибди, холос. Тағин булардан Нигерия аҳолиси ушбу ўйин иштирокчиларидан атиги 3 миллионга ошиқ, буям ҳозирча...

Bloomberg маълумотларига кўра, Fortnite ўйинида рўйхатдан ўтганлар сони жорий йилнинг июнидан буён 60 фоизга ошган.

ЎҚИНГ: Fortnite’ни энди исталган Android-қурилмада ўйнаш мумкин, фақат...

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!