Fortune 500 рейтинги: Apple соф фойда бўйича биринчи ўринда!

  •   DiMaX
  •  659
  •  03.08.2021 12:48

Fortune 500 рейтинги: Apple соф фойда бўйича биринчи ўринда!

Нуфузли ва машҳур нашрлардан саналмиш Fortune журнали аввалроқ 2021 йили энг ҳурматли компаниялар рейтингини чиқарган эди. Энди эса у жаҳондаги энг йирик компанияларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг қиммат брендлари: Global 500 рейтингида лидер алмашди!

Янги эълон қилинган Fortune 500 рейтингида Walmart компанияси етакчи бўлиб турибди. Унинг сўнгги молия йилида олган умумий даромади 559,151 миллиард АҚШ долларига тенг. Бунинг устига, у иккинчи ўрин соҳибидан йирик фарқ билан ажралиб турибди. Хитойнинг электротармоқ компанияси бўлмиш State Grid бир йилда 386,618 млрд доллар даромад кўрган. Кучли учликка яна онлайн савдо гиганти Amazon ҳам кирган – 386,064 млрд доллар.

Fortune 500 рейтингининг юқорисидан жой олган ТОП-10 компания рўйхати қуйидагича кўриниш олган:

Бироқ, ўтган молиявий йилда олган умумий даромадига эмас, балки соф фойдасига қаралса, вазият ўзгача: Walmart – 13,510 млрд доллар, State Grid — 5,580 млрд доллар, Amazon — 21,331 млрд доллар.

Бу кўрсаткич бўйича олганда Apple энг йирик – 57,411 миллиард долларлик соф фойда билан етакчи бўлиб турибди. Умумий даромади миқдорига кўра эса у 274,515 млрд доллар билан атиги олтинчи поғонадан жой олган.

ЎҚИНГ: «Ўзбекистонда 150 минг доллар топадиган фрилансер бор» – IT-Парк директори

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!