Fossil BMW учун смарт-соатлар яратиш билан шуғулланади

  •   Saroy
  •  1576
  •  31.07.2018 10:16

Fossil  BMW учун смарт-соатлар яратиш билан шуғулланади

BMW ҳам “ақлли” соатлар бозори билан қизиқмоқда, аммо бунинг учун алоҳида жамоа йиғишни режалаштираётгани йўқ. Компания Fossil Group билан беш йиллик шартнома имзолади. Шартномага биноан, Fossil Group немец бренди остида гаджет ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Бўлажак линейка ҳақида маълумот йўқ — бу Wear OS’да ишлайдиган тўлақонли смарт-соат ҳам бўлиши мумкин ёки шундай циферблатли гибридли модель ҳам бўлиши мумкин. Биринчи аксессуарлар 2019 йилданоқ  намойиш этилади. Улар BMW’ ва Fossil савдо тармоқларида сотилади.

ЎҚИНГ:Draverik «ақлли» соати: ручка билан бошқарилади

Ўзининг тақиб юрадиган қурилмаларидан ташқари,  Fossil бошқа брендлар остида ҳам “ақлли” соатлар моделларини чиқариб келади. Улар орасида масалан: Diesel, Emporio Armani, Puma, Michael Kors, Skagen ва бошқалар. Misfit фитнес-гаджети ҳам ушбу гуруҳга қарайди.

Агар бошқа авто ишлаб чиқарувчилар ҳақида гап кетадиган бўлса, бир вақтлар LG ҳам Audi учун “ақлли”  соатлар ишлаб чиқарган эди. Бу борада  Ferrari  HP ва  Movado,  Aston Martin эса TAG Heuer билан ҳамкорлик қилганини айтиш жоиз бўлади.

ЎҚИНГ:Fossil’нинг ақлли соатлари: бир йўла еттита модель

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.