Фоторадардан қарздорлар учун «AUTO CON» мосламаси ишга туширилди

  •   DiMaX
  •  1028
  •  16.04.2019 16:53

Фоторадардан қарздорлар учун «AUTO CON» мосламаси ишга туширилди

Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қарийб бир йилдан ортиқроқ вақтдан буён онлайн режимда ишламоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи инспектори Рустам Асқаровнинг ЎзАда эълон қилинган хабарида айтилган.

ЎҚИНГ: Самарқандда инновацион светофор ўрнатилди – уни пиёдалар бошқаради!

Бу муддат ичида ушбу фоторадарлар орқали 95 минг 732 та қоидабузарлик аниқланди, дейилади хабарда. Ушбу аниқланган қоидабузарликлар юзасидан белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган, белгиланган талабларга беписанд қараган 17 минг 254 автомобиль ҳайдовчисидан жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Айни пайтда жойларда Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда махсус рейдлар ташкил этилган. Соҳа мутахассислари «АUTO CON» мосламаси ёрдамида қарздор ҳайдовчиларни аниқлаб, шу жойнинг ўзида ташкил этилган сайёр кассалар ёрдамида жарималарни ундиришмоқда. Жумладан, Зангиота, Тошкент, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида олиб борилган рейдлар давомида қарздорлиги аниқланган 429 транспорт воситасидан 93 миллион 458 минг сўмдан ортиқ жарима ундирилди.

Шунингдек, жаримани тўламаган 94 нафар ҳайдовчининг транспорт воситалари тўловни амалга оширганига қадар жарима майдонларига жойлаштирилган.

ЎҚИНГ: Йўлда радар борми? Унда бу ҳақда Waze орқали хабар беринг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!