"Ижтимоий тармоқлар тарихида биринчи марта фойдаланувчи номлари учун адолатли, шаффоф бозор ташкил этилди" - Дуров

Ваъда қилганидек, Павел Дуров Telegram юзернеймларини сотиб олиш имконини берадиган алоҳида платформа - Fragment'ни ишга туширилганлигини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар тарихида биринчи марта фойдаланувчи номлари учун адолатли, шаффоф бозор ташкил этилди.

"Ниҳоят, одамлар марказлаштирилмаган блокчейн тармоғининг ўзгармас китобида ҳимояланган ижтимоий медиа манзилларига эгалик қилишади." дейди Дуров.

Шунингдек, Дуров тез кунда фойдаланувчиларга ҳам ўз юзернеймларини сотиш имконини яратишни ваъда қилди ва бу ҳали бошланиши эканлигини - куч фойдаланувчилар қўлига ўтишни бошлаганини айтди.

Шундай қилиб, энди сиз Fragment платформасида ўзингиз, гуруҳингиз ёки каналингиз учун Telegram юзернеймларини сотиб олишингиз мумкин. Платформада фойдаланувчи номлари бир ҳафталик ауксионга қўйилади ва у учун қўйилган энг юқори таклиф қабул қилинади. Дуров айтганидек, тез кунда сиз ўз юзернеймингизни ҳам Fragment'да сота оладиган бўласиз.

ЎҚИНГ: Telegram'да илк пулли пост пайдо бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!