Фойдаланувчилар 12 йилдан бери кутаётган имконият Twitter’га жорий этилади!

  •   DiMaX
  •  486
  •  13.11.2018 13:58

Фойдаланувчилар 12 йилдан бери кутаётган имконият Twitter’га жорий этилади!

Twitter микроблоглар ижтимоий тармоғи 2006 йилнинг 15 июлида оммавий фойдаланишга тақдим этилган. Аммо бошқа аксарият тармоқлар ва мессенжерларда мавжуд бўлган битта имконият шунча пайтдан буён унга жорий этилмаган.

ЎҚИНГ: Twitter’га муҳим бир функция қўшилди

Куни кеча Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда Twitter асосчиси Жек Дорси мазкур тармоққа ҳам ушбу функция жорий этилиши мумкинлигини айтди. Бу ерда гап эълон қилинган твитни кейин таҳрирлаш имконияти ҳақида кетмоқда.

 «Фойдаланувчиларимиз ўз твитларини тўғрилашни исташади, чунки кўпинча хатолар қилиб туришади», деган Дорси.

Аммо компания публикациялардаги матнларни чексиз тўғрилайвериш функциясини татбиқ этмайди. Шунчаки, твит эълон қилинганидан кейинги бир неча соат ичида унга бир-иккита ўзгариш киритиш мумкин бўлади.

Twitter’да постларни таҳрирлаш имкони қачон тақдим этилишига эса компания аниқлик киритмаган.

ЎҚИНГ: Обаманинг Twitter'даги янги фикри рекорд ўрнатди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!