Фойдаланувчилар фикри: Xiaomi смартфонларининг асосий афзаллиги нимада?

  •   DiMaX
  •  3209
  •  17.12.2019 16:06

Фойдаланувчилар фикри: Xiaomi смартфонларининг асосий афзаллиги нимада?

Reddit ресурсида Xiaomi телефонлари эгалари ушбу компания смартфонларининг бошқаларидан афзал томонларини муҳокама қилишди. Reddit ресурсида бўлиб ўтган ушбу муҳокамада юздан ошиқ юзер иштирок этган.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари бунчалик оммабоплигининг 5 сабаби

Xiaomi қурилмаларининг асосий афзалликлари, фойдаланувчилар фикрича: арзон нархланганлиги, юқори сифатда терилганлиги ва энг яхши бутловчи қисмлардан иборатлигидир. “Хитойча Apple” смартфонлари эгаларининг аксарияти уларни нарх ва сифат уйғунлигига кўра танлашар экан.

«Xiaomi дегани бу – қойилмақом смартфонлардир. Шунингдек улар, Apple ва Samsung кабилар ўз смартфонларига қанчалик кулгили нархлар қўйишаётганини яққол кўрсатиб беради», – дейди fever84 никли Reddit фойдаланувчиси.

Бундан ташқари, дея таъкидлашган фойдаланувчилар, Xiaomi’нинг ҳатто арзон ва ўрта нархли смартфонларида ҳам замонавий одам учун керакли барча нарсалар мужассам. Шу боисдан ҳам Xiaomi гаджетларини ишлатаётганлар бошқа смартфонсозларнинг нисбатан қиммат моделларини харид қилишда маъно кўрмайдилар.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?