Фойдаланувчилар пулли Telegram'да нималар бўлишини хоҳлашади?

Фойдаланувчилар пулли Telegram'да нималар бўлишини хоҳлашади?

Telegram'нинг навбатдаги янгиланишида унинг Premium обунаси ҳам ишга туширилиши аллақачон маълум бўлди. Ҳатто пулли хизматнинг кўпроқ реаксиялар ва тўлиқ экранли, эксклюзив стикерлар каби функсиялари ҳақида ҳам билиб олдик. Лекин Telegram фойдаланувчилари унинг Premium хизматидан кўпроқ нималарни кутишмоқда? Қандай функсиялар пул тўлаш учун арзийди? Қуйида Telegram Premium обунасига қўшилиши таклиф қилинаётган топ 10 хусусиятлар рўйхати билан танишамиз:

  1. Расмий рекламаларнинг ўчирилиши;
  2. Платформага 2 GB дан ортиқ ҳажмдаги файллар юклаш имконияти;
  3. Ҳар бир аккаунт учун 10 тадан ортиқ username банд қилиш;
  4. Профилни учун шахсий ва оммавий аватар яратиш;
  5. Эможи ёрдамида профил статуси;
  6. Гуруҳ ва каналлар учун янада батафсил статистика;
  7. Канал учун биттадан кўпроқ чат гуруҳи улаш;
  8. Discord'да бўлгани каби гуруҳларда хоналар ва қўшимча гуруҳлар яратиш;
  9. Ботларни жойлаштириш учун Telegram серверлари;
  10. Овозли хабарларни матнга ўгириш хусусияти;

Ҳозирча, пулли Telegram обунаси нархи ва унда бўладиган функсияларнинг тўлиқ рўйхати мавжуд эмас. Юқорида келтирилган рўйхатдаги хусусиятлар Telegram Info томонидан берилган маълумотларга кўра олинган ва уларнинг Premium обунага қўшилиши бироз номаълум.

Бундан олдин Telegram'га янгиликлар лентасиаватар яратувчи ва канал бошқарувчилари учун фойдали функсия қўшилаётгани маълум бўлган эди.

ЎҚИНГ: YouTube Go билан хайрлашиб олинг

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!