Фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида Apple'га ўрин тегмади

Фойдаланувчини қаноатлантирган смартфонлар рейтингида Apple'га ўрин тегмади

Смартфон танлашда ҳар кимнинг ўз диди ва қарашлари, мезонлари бор. Албатта, бу иқтисодий имкониятлар билан ҳам ҳисоблашади. Таниқли ишлаб чиқарувчиларнинг флагманлари тобора қимматлашиб бориши баробарида, смартфонлар имконияти ҳам ошиб бормоқда. Шундай бўлса ҳам, идеал смартфоннинг ўзи йўқ. Бугунги кунда бирор смартфонни намуна сифатида бекаму кўст қилиб кўрсатишнинг имкони йўқ. Сабаби аён: тараққиёт бир жойда кутиб турмайди, у мунтазам ўсишни талаб қилади.

Сўнгги йилларда тақдим қилинаётган смартфон моделлари ҳар жиҳатдан қизиқ ва аҳамиятга эга. Улар энди алоқа воситаси билан бирга, ҳаётимизнинг муҳим бир жиҳатини тўлдирадиган фойдали воситадирлар. Фойдаланувчининг талаби ва эҳтиёжи ҳам ана шунга мос равишда ўсиб бормоқда.

Хўш, бугун яхши сотилаётган қайси смартфонлардан одамларнинг кўнгли тўлмоқда, уларнинг қайсилари имкон қадар фойдаланувчини қаноатлантирмоқда? Бу саволга смартфонлар имкониятларини аниқлайдиган AnTuTu лабораторияси экспертлари жавоб излашга ҳаракат қилиб кўрдилар.

Рейтингда энг юқори ўринни Sony Xperia XZ Premium эгаллади. Маълум бўлишича, бу гаджет ўзининг фойдаланувчиларини қаноатлантиришда 96 фоиз натижа кўрсатган. Аксарият фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, бунинг бош сабаби флагмандаги кучли платформа ҳамда Motion Eye камераси билан боғлиқ.

2017 йилнинг февралида ўтказилган MWC 2017 анжуманида тақдим этилган Sony Xperia XZ Premium 19 мегапикселли Motion Eye камера технологияси билан жаҳонда ягона. Мисол учун, бу технология идишдан тўкилган сувнинг томчиларини ҳам аниқ-тиниқ муҳрлай олади.

Гаджетнинг бошқа ўзига хос жиҳатлари: Qualcomm Snapdragon 835 кучли процессори, 4 гигабайтли тезкор 64 ГБ доимий хотира, сув ва чанг кирмайдиган алюминий корпус, 2,900 мА соат сиғимли аккумулятор, Android 7 Nougat операцион тизими, microSD—256 Гб.гача.

Бу бош сенсор профессионал камера каби секундига 960 та кадрни муҳрлашга қодир. f/2.0 стандартидаги оптик прибор ўрнатилган камерада гироскоп, фазани «ақлли» аниқлаш, лазерли автофокус, светодиодли фоточақноқ, сифатни текшириш каби функциялар мавжуд. Олд камера учун 13 мегапикселли кенг бурчакда сурат оладиган сенсор танланган.

Мобил алоқа воситаси 800 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Рейтингда кутилмаганда иккинчи ўрин 94 фоизлик натижа кўрсатган Meizu Pro 6 Plus моделига насиб қилган. У ҳаттоки яхши сотилган Xiaomi Mi Mix 2 моделидан ҳам бир поғона ўзиб кетган.

Ўқинг: Meizu Pro 6 Plus – янги мусиқий флагман

Улардан сўнг рейтингда қуйидаги смартфон моделлари турибди: OnePlus 6, Samsung Galaxy S8+, Xiaomi Mi Max 2, Huawei Mate 9, Meizu X ҳамда Huawei Mate 9 Pro.

Юқоридаги рўйхатдан кўриниб турибдики, нисбатан фойдаланувчи ишончини қозонган смартфон яратишда Xiaomi, Huawei ҳамда Meizu компаниялари етакчи.

Негадир мазкур рейтингда бутун жаҳон бўйлаб сотиладиган Apple маҳсулотлари йўқ.

Ўқинг: "Малика"дан савол: "iPhone X'нинг Galaxy S9'дан қандай устунликлари бор?"

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.