ФҚБ террорчининг iPhone тизимини бузишга қанча сарфлагани айтилди

ФҚБ террорчининг iPhone тизимини бузишга қанча сарфлагани айтилди

Сенатор Дайэнн Файнстайн 2015 йилнинг декабр ойида Америка қўшма штатларининг Сан-Бернардино шаҳарчасида ҳужум уюштирган Сайед Фаруқ исмли террорчининг iPhone қурилмасини блокировкадан чиқариш ва смартфон тизимига кириш учун қанча сарфлангани тўғрисида маълум қилди.

Сиёсатчининг айтишича, бу иш профессионал ҳакерлар томонидан амалга оширилган бўлиб, АҚШ Федерал қидирув бюроси iPhone 5c смартфонидаги маълумотларни олиш учун давлат бюджетидан 900 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаган.

АҚШ Федерал қидирув бюроси аввалига ёрдам сўраб Apple корпорациясига мурожаат қилади. Ишлаб чиқарувчи смартфон тизимини бузиб кирилишини iPhone фойдаланувчилари тўғрисидаги ахборот хавфсизлигига зид эканини айтиб, рад қилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!