Француз инженери рақамли қуёш соати ихтиро қилди

Француз инженери рақамли қуёш соати ихтиро қилди

Франциялик инженер ноёб қуёш соатининг прототипини яратганлиги хабари тарқалди. Аждодлар топқирлиги ва замонавий технология уйғунлигида яратилган қуёш соатининг таркибий қисмлари 3D-принтерда босиб чиқарилганлиги диққатга сазовордир.

Янги қурилманинг иш принципи сояга қараб вақтни кўрсатишга асосланади, соатнинг ўзида махсус тешиклар борлиги учун вақтни рақамли форматда кўрсатади. Қуёш соатининг қолган қисмлари қадимий қуёш соатлари билан бир хил.

Қурилманинг ўзига хослиги, айтиб ўтилганидек, вақтни рақамли форматда кўрсатишидир.

Иккинчидан, сутканинг соат 10:00дан 16:00гача оралиғидаги вақтни кўрсата олади холос. Вақтлар оралиғи 20 дақиқа. Булар ихтиронинг камчиликлари ҳисобланади, француз ихтирочиси нуқсонларни тўғрилаш ва такомиллаштириш устида ишлашга ваъда берди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!