Freewrite Traveler: замонавий матн терадиган машинка

  •   Saroy
  •  598
  •  03.10.2018 15:02

Freewrite Traveler: замонавий матн терадиган машинка

Freewrite Traveler қурилмаси кичкинагина ва жуда жўн ноутбукка ўхшайди, одатдаги катта экран ўрнига кичкина e-lnk дисплейи ўрнатилган. Унда матнларни босиб чиқарса бўлади. Натижада уни босма машинанинг замонавий муқобили дейиш мумкин.

Машинканинг пастки қисмида худди ноутбукларникига ўхшаган клавишларни терадиган тўлақонли клавиатура жойлашган. Қолаверса, бу ерда эски печат машиналарникига ўхшаб қоғоз ишлатилмайди ва хатоларни тузатиш муаммоси ҳам йўқ. Бундай мини-компьютерларнинг оғирлиги  бир килограмм ҳам чиқмайди ва бир марта қўвватлантирилгач қаторасига тўрт ҳафтагача ишлайди. Қувватлантириш ва ҳужжатларни интернетсиз сақлаш учун USB Type-C тирқишидан фойдаланилади.

ЎҚИНГ:Intel процессорларида ишлайдиган мини компьютерлар мақбул нархларда

Ушбу мини-компьютер интернетга ҳам қўшилишни билади. У матнларни ва қайдларни сақлаш учун Dropbox, Google Drive ва Evernote’да ишлайди. Қурилманинг ўзи ҳар доим ҳужжатларни сақлаб боради. Шундай экан матн йўқолиб қолиш хавфи йўқ.

Гаджет ҳар куни кўп матн ёзадиганлар ва чалғишни истамаганлар учун яратилди.  Унда ҳар фойдаланувчининг эътиборини  чалғитадиган  эслатмалар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар йўқ.

Мазкур машинка аввалдан буюртма берилса 299 доллар қилиб белгиланган ва 2019 йилдан бошлаб савдога чиқарилади.

ЎҚИНГ:Gigabyte янги мини-компьютерни тақдим этди

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.