Fuchsia ҳам, Android ҳам эмас: Google яширинча яна битта операцион тизим тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  446
  •  16.09.2020 11:50

Fuchsia ҳам, Android ҳам эмас: Google яширинча яна битта операцион тизим тайёрлаяпти!

Google компанияси турли қурилмаларда қўлланувчи Fuchsia операцион тизимини тайёрлаётгани анчадан бери маълум. Биз ундан олинган суратларни ва ҳатто видеосини ҳам эълон қилганмиз. Бундан ташқари, яқиндагина...

ЎҚИНГ: Fuchsia OS сертификациядан ўтди – Android’нинг куни битдими?

Энди интернетда тарқалган янги маълумотларга кўра, Google компанияси яна битта операцион тизим тайёрламоқда. Кодли номи LaCrOs бўлган ушбу дастурий таъминот маҳсулоти Chrome OS операцион тизимининг ўрнига келади.

LaCrOs’нинг асосий ўзига хосликларидан бири – Chrome браузери унда операцион тизимнинг ажралмас қисми бўлмайди. Яъни, Windows ҳамда MacOS тизимларидаги сингари, унда ҳам фойдаланувчилар яхлит тизимни янгилаб ўтирмасдан, браузернинг ўзини янгилай оладилар.

Google ушбу операцион тизимни қачон тақдим этиши номаълум, у мазкур маҳсулоти ҳақида расман бир мартагина маълумот берган, холос.

ЎҚИНГ: Google энг арзон смартфонлар учун ҳам Android 11 тақдим этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.