Fuchsia OS сертификациядан ўтди – Android’нинг куни битдими?

  •   DiMaX
  •  1095
  •  14.08.2020 17:03

Fuchsia OS сертификациядан ўтди – Android’нинг куни битдими?

Google компанияси турли қурилмаларда қўлланувчи Fuchsia операцион тизимини тайёрлаётгани анчадан бери маълум. Terabayt.uz сайтида ундан олинган суратлар ва ҳатто видеоси ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Google илк бор Fuchsia ҳақида сўз очди: у Android «қотили»ми?

Бу мавзу анчадан бери кўтарилмаган эди, лекин куни кеча Bluetooth Special Interest Group ташкилоти Google Fuchsia OS операцион тизимининг сертификацияси ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, бу – Bluetooth стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда шундай технологияларни қўллаб-қувватловчи қурилмаларни сертификатлаш билан шуғулланувчи ташкилотдир.

Linux ядроси базасига таянувчи Android ҳамда Chrome OS кабилардан фарқли равишда, Fuchsia операцион тизими Zircon номли янги ядро асосида ишлаб чиқилмоқда. Шу икки ва бошқа операцион тизимларнинг ўрнини босувчи Fuchsia OS, мобил қурилмалар ва компьютерлардан ташқари, «ақлли уй» гаджетларида ҳам қўлланади.

Қидирув гиганти Fuchsia тизимини қачон тақдим этиши ҳозирча номаълум. Шунингдек, у қандай қурилмаларга тушиши, Android ва Chrome OS’дан устун жиҳатлари ҳам аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Google’нинг «махфий» Fuchsia OS тизимини энди сиз ҳам синаб кўришингиз мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!