Fujifilm 51,4 мегапикселли GFX камерасини тақдим қилди

Fujifilm 51,4 мегапикселли GFX камерасини тақдим қилди

Кеча Япониянинг Fujifilm компанияси янги технологиядаги 43,8 мм Х 32,9 CMOS сенсорига эга GFX камерасини намойиш этди. Ушбу камера компаниянинг X сериясига қўшимча восита сифатида ишлаб чиқарилган. X сериядаги қурилмалар сингари GFX камера ҳам кўзгусиз форматда, ихчам ва суратга олиш пайтида вибрация беришга қодир. Линзалар дизайни ҳам фавқулодда ихчам ва қулай.

G-format сенсор 35 миллиметрли форматга қараганда 70 фоизга каттароқ. Ҳозирда дунёда фақат 9000 доллар турадиган Hasselblad’s mirrorless X1D модели Fujifilm GFX қурилмаси билан рақобат қилиши мумкин. GFX сериясидаги илк камера GFX 50S деб номланган ва 800 грамм оғирликка эга. Камера ечиладиган видоискатель тизими билан таъминланган. Шунингдек, фақат видеога мўлжалланган айланувчи видоискатель ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, камера вертикаль тарзда айланадиган шарнирли экранга ҳам эга.

Энг асосийси, камера 51,4 мегапиксель аниқликда суратга олади, максимум аниқлик даражаси – 8256 Х 6192 пиксель!!! Янги сериядаги камерага фақат янги туркумдгаи линзаларни ўрнатиш мумкин. Компания камера мос G-mount линзаларини ҳам тақдим қилган.

GFX_SideLeft_63mm_EVF.0

Ҳозирча янги супер сериянинг нархлари  ҳақида маълумот мавжуд эмас. Бироқ Fujifilm GFX 50S (+GF63 мм линза ва бирламчи видоискатель тизими билан бирга) камераси учун 10 000 доллар нарх белгилаган. Fujifilm GFX 50S камераси кейинги йил сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!