Футбол фанатлари учун махсус: FIFA 20 бепул версиясини ҳозироқ юклаб олинг! (+расмий трейлер)

  •   DiMaX
  •  1518
  •  11.09.2019 16:47

Футбол фанатлари учун махсус: FIFA 20 бепул версиясини ҳозироқ юклаб олинг! (+расмий трейлер)

Electronic Arts компанияси аввалроқ оммабоп FIFA 20 ўйинининг тақдимот куни ва биринчи видеотизерини эълон қилган эди. Энди эса у мазкур футбол симуляторининг демо-версиясини чиқарди.

ЎҚИНГ: Учта платформа бўйича ТОП-10: Геймерлар қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашяпти?

Барча хоҳловчилар уни аллақачон бепул юклаб олишлари мумкин: PlayStation 4 эгалари PlayStation Store каталогидан, Xbox One соҳиблари Microsoft Store дўконидан, компьютерлар учун эса Origin магазинидан.

FIFA 20 демо-версиясида янги – Volta ўйин режими мавжуд. Ўйинчилар унда Амстердам шаҳрида кўча матчларини ўтказадилар. 

Volta режимидаги ўйиннинг расмий трейлерини қуйида томоша қиламиз:

Шунингдек, асосий клуб турнири – УЕФА Чемпионлар лигасида ўйнаш имкони ҳам бор. Геймерларга бунда «Челси», «Боруссия», «Ливерпуль», ПСЖ, «Реал Мадрид» ва «Тоттенхэм» жамоалари учун, «Сантьяго Бернабеу», «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум» ёки «Стэмфорд Бридж» ўйингоҳларида ўйнаш таклиф этилади.

Айтиш керакки, FIFA 20 тўлиқ версияси шу йилнинг 27 сентябрида PS4, Xbox One ва компьютер учун тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!