Футбол фанатлари ва Неймар мухлислари учун Apple махсус симсиз қулоқчин тақдим этди!
Купертинолик корпорация оммабоп Beats Studio3 Wireless русумли қулоқчинининг махсус талқинини тақдим этди. У бразилиялик машҳур футболчи – Неймар да Силва Сантос Жуниорнинг 27 ёшга тўлишига бағишлаб чиқарилган.
ЎҚИНГ: «Така бўлсин – сут берсин»: Лионель Месси блокчейн-смартфонни реклама қилади
Beats Studio3 Wireless Headphones - Neymar Jr. Custom Edition деб аталувчи ушбу қулоқчин корпусига махсус расм-нақш туширилган. Уни яратишда дизайнерлар Бразилиядаги Сан-Паулу шаҳри кўчаларидаги граффити расмлардан илҳомланишган.
Apple фикрича, мазкур гаджет «кўча рассомлик санъати» ишқибозларига, Неймар мухлисларига ва умуман футбол фанатларига яхши совға бўла олади.
ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?
Қулоқчиннинг ички томонига туширилган «10» ёзуви эса Неймарнинг майдондаги рақамини англатади.
Beats Studio3 Wireless Headphones - Neymar Jr. Custom Edition нархи ҳам чаккимас – 349,95 доллардан бошланади. Бу эса қулоқчиннинг стандарт версиясидан 70 долларга қимматдир.
ЎҚИНГ: Қулоқчиндан эҳтиёт бўлинг – Нукусда у ўсмирнинг ўлимига олиб келди!