Футбол ишқибозлари учун еттита ажойиб илова

  •   Saroy
  •  4294
  •  16.06.2018 13:55

Футбол ишқибозлари учун  еттита  ажойиб илова

Куни кеча Россияда футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Кимдир ўйинларни стадионларда мухлисларнинг ҳайқириғи остида томоша қилса, кимдир ойнаи жаҳонда мириқиб кузатади. Ҳатто футболга муккасидан кетмаганлар учун ҳам, ўйин натижалари билан танишиб бориш, янгиликлардан хабардор бўлиш, маза қилиб  ҳордиқ чиқариш имконини берадиган  иловалар мавжуд. Қуйида шуларнинг еттитаси билан танишасиз.

iOS  / Android

Жаҳон чемпионатининг ўз расмий иловаси бор. Унда ўйинларни алоҳида кўриш режасини  тузиб чиқишингиз, янгиликлар билан танишиб боришингиз,  Россиянинг ўйин бўладиган шаҳарлари ҳақида тегишли маълумотларни олишингиз мумкин. Қўшимчасига чемпионат тарихини ўрганиш ва дўстларингиз олдида статистика борасида билағонлик қилишингиз ҳам мумкин бўлади. Айниқса, бундан олдин футболга унчалик қизиқмаган бўлсангиз, билағонлик жуда қўл келади-да.

Булардан ташқари, дастурда ўйин лаҳзаларини тўғридан-тўғри кўриш, энг яхши ўйинчиларга овоз бериш ва уларнинг таржимаи ҳоли ҳақида билиш  мумкин бўлади, шунингдек, ўйиндаги энг асосий дақиқаларни қайтадан томоша қила оласиз.

Stats Zone

 iOS

Машҳур  FourFourTwo  журналидан  тақдим этилган  Stats Zone иловаси футболга ишқибозликни профессионал даражасига етказганлар учун. Илова  жамоанинг тактикаси ва  ўйин услубини тўшуниб олишингизга ёрдам беради. Stats Zone футбол статистикаси билан шуғулланаётган компаниялари орасида ўзининг алоҳида  нуфузига эга бўлган  Opta компаниясининг улкан маълумотлар базасини таҳлил қилади. Фойдаланувчилар учун  ўйин ҳақидаги 1500 та воқеалар: кадрлар, алдаб ўтишлар,  тутиб қолишлар, тўп узатиш ва бошқа ҳолатлар  тақдим этилган.

ЖЧ-2018 дан ташқари, дастурда  Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси,  Англия, Германия, Италия, Испания ва бошқа кўплаб давлатларнинг ўйин тактикасини ҳам ўрганишингиз мумкин.  Бу эса сизга ўйинларга  аниқ баҳо беришга ёрдам беради, масалан, фақат ҳисобни эмас, балки  гол киритишга бўлган уринишлар сонини ҳам биласиз, у неча метрдан амалга оширилди  каби саволларга жавоб топасиз.

Forza Football

iOS /Android

 Forza Football —Ушбу иловадан нафақат, футбол мусобақалари ҳақидаги маълумотларни билиб оласиз, балки мухлислар фикри билан ҳам танишасиз. Дастурда  фойдаланувчиларга саволлари ҳам бериб борилади ва жамоа ўйинларига қарашларингиз билан ўртоқлашасиз, камига статиска устида баҳс юритасиз.

Илова севимли жамоангизнинг ўйини ҳақида тез ва аниқ  хабар қилади. Шу билан бирга, ўйиннинг энг яхши видефрагментларини кузатиб боришингиз ҳамда форумда муҳокама қилишингиз ҳам мумкин.

Onefootball

 iOS Android

«Жаҳон чемпионатига кириш нуқтаси — Onefootbal иловасининг муаллифлари ўз маҳсулотларини ана шундай тақдим этмоқда.  Илова орқали фойдаланувчилар  сўнгги янгиликлар, статистика, ўйиндаги ҳисоб ва асосий воқелардан хабардор бўлиб боради.  Шу билан бирга, ўйин вақтида реал вақт режими ҳақида хабардор бўлиб турасиз ва спортчиларнинг профилларини  кўриб боришингиз мумкин.

Дастур орқали севимли терма жамоага обуна бўлиш ва у ҳақда янгиликлар билан мунтазам танишиб бориш мумкин.  Шу билан бира, фойдаланувчилар экспертлар фикри ва фанатларнинг берган овозлари статистикаси ҳақида билиб туради.

FotMob Live Football Scores

 iOS Android

FotMob — Футбол янгиликлари ҳақида тезкор хабардор бўлиш учун яна бир қулай илова. У ҳар бир шахсга севимли жамоаси, ўйинчилари ва ўйин ҳақида алоҳида-алоҳида хабар етказади.

Иловани  Apple Watch қўллаб-қувватлайди ва 200 дан ортиқ мусобақалар ҳақида  жонли матнли ахборотни намойиш этади, ўйинчиларни ўзаро таққослаш имконини беради, ҳамда 10 та тилда аудиошарҳ бериб боради.

FIFA Футбол: FIFA World Cup

iOS Android

Мусобақани шунчаки томоша қилиб бораётганларга ўйинчини  танқид қилиш осон. Аммо жараён билан яқиндан  танишмоқчи бўлганлар, ўзлари ҳам  бир икки ўйинни ўйнаб кўриши керак. Бунинг учун жамоани йиғиш керак, майдонни ижарага олиш керак  ва мураббий ёллаш керак. Бу қийинми, демак  яхшиси, иловани юклаб олинг.

 FIFA Mobile’да жамоани танлашингиз, ўйинчилар билан машғулот ўтказишингиз, ҳамда ўзингизни ҳам турли шароитларда синаб кўришингиз мумкин. Иловада бутун дунё фойдаланувчилари билан ўйнаш имкони бор, истаса биргаликда, истаса яккама-якка. Лойиҳа харидларни, синовлардан ўтииш, ўйин натижаларини олдиндан башорат қилиш учун мукофотларни ҳам кўзда тутади.

Flick Kick Football

 iOS Android

Гол уруш бўйича машқ ўтказишнинг яна бир имконияти, бу  Flick Kick Football ўйинидир. Иловада турли режимда бармоқлар билан дарвозага қарата зарба (жумладан “снайпер” ва “Нападение на время ”) беришингиз керак.

Дастурчиларнинг айтишича, ўйинни бошқариш  сезги орқали тушинилади,  стилизизациялаштирилган графика ёшлик чоғларингизни эсга солади.  Flick Kick’да  кўпфойдаланиш режими ҳам бор ва унда ўзингизнинг маҳоратингизни реал рақибларингизга қарши синаб кўришингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!