Футбол ишқибозларига Ucell туҳфаси – «Нархларга зарба» акцияси!

  •   DiMaX
  •  2100
  •  07.06.2018 18:25

Футбол ишқибозларига Ucell туҳфаси – «Нархларга зарба» акцияси!

Миллионлар ўйини бўлмиш футболга қизиқувчилар жорий йилнинг 14 июнидан то 15 июлигача Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини кутишаётгани аниқ. Ucell компанияси эса бу чемпионатни «жонли» кўриш учун Россияга йўл олган абонентларига ажойиб имконият тақдим этди.

Операторнинг расмий сайтида маълум қилинишича, 2018 йилнинг 7 июнидан то 1 августига қадар Ucell уяли алоқа оператори роумингда янги – «Нархларга зарба» акциясини жорий этмоқда.

ЎҚИНГ: Энди Ucell абонентлари ҳисобларига Россия операторлари абонентлари ҳисобларидан пул ўтказиш мумкин!

Энди сиз миллионлаб мухлислар билан биргаликда футболдан завқланиб, Ucell футбол роуминги ёрдамида барча унутилмас ёрқин таассуротлар ва ҳис-туйғуларингизни дўстларингиз ва яқинларингиз билан баҳам кўришингиз мумкин. Футбол мухлиси бўлмасангиз ҳам, шунчаки дам олиш, саёҳат мақсадларида ёки хизмат сафари билан Россияга борганингизда, МегаФон тармоғида Ucell роумингидан фойдаланган ҳолда, дўстларингиз, оила аъзоларингиз ва ҳамкасбларингиз билан анча қулай нархларда мулоқот қила оласиз.

«Нархларга зарба» акцияси доирасида, МегаФон тармоғида Ucell роумингидан фойдаланиб, қулай нархларда мулоқот қилиш мумкин. Яъни, Ўзбекистонга чиқувчи қўнғироқларнинг ҳам, бошқа мамлакатларга чиқувчи қўнғироқларнинг ҳам, Россиядаги маҳаллий қўнғироқларнинг ҳам, барча кирувчи қўнғироқларнинг ҳам бир дақиқаси учун ягона – 3000 сўмлик нарх белгиланган. Битта SMS-хабар ва бир мегабайт интернет нархи эса – 300 сўмдан.

Бу акциядан фойдаланиш учун Россияга сафарга чиқишнинг ўзи кифоя: роумингда интернет ва суҳбатларнинг қулай нархлари барча Ucell абонентлари учун автоматик тарзда амал қилади. Чегирмали нархлар фақатгина телефонингиз Мегафон-Россия тармоғида рўйхатдан ўтганида амал қилади.

«Нархларга зарба» акцияси ҳамда роуминг шартлари билан батафсил танишиш, шунингдек бошқа керакли маълумотларни олиш учун Ucell расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell’дан хушхабар: энди «Ойлик интернет-тўпламлар»даги мегабайтларингиз кейингисига ўтадиган бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.