Футбол: Жаҳон чемпиони ҳозирданоқ маълум

  •   Saroy
  •  2993
  •  11.06.2018 11:13

Футбол: Жаҳон чемпиони ҳозирданоқ маълум

Ҳар гал футбол бўйича Жаҳон чемпионати олдидан фолбину, башоратчилар кўпайишиб қолади. Бири саккизоёқ, бири чучқа, бошқаси ғоз бўлса, яна бири ҳашорат ҳам бўлиши мумкин. Истасангиз эчкидан, қўйдан ҳам фойдаланинг. Чунки бунинг учун сизни ҳеч ким жавобгарликка тортмайди. Ҳозир бу ўйин олди “ўйинга”  роботлару, электрон ҳисоблагич машиналар, сунъий интеллектлар ҳам қўшилган.  Мабодо битта-иккита ўйинни ёки гуруҳ натижаси тасодифан тўғри топилса – дунё аҳлининг кўз ўнгида янги авлиё пайдо бўлади (ҳатто у ҳайвон ёки буюм бўлса ҳам).  

Россия Федерациясида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати ҳам ҳали бошланмасдан туриб, кўп шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Давлат  раҳбарларидан тортиб, нуфузли сиёсатчиларгача, олимлардан тортиб,  зиёлиларгача, футбол экспертларидан тортиб, оддий мухлисларгача, ҳамма-ҳаммаси ҳозир ўзича башоратчига айланган.

Яқинда россиялик тўртинчи курс  талабаси Виктор Закопайло ишлаб чиққат нейротармоқ чемпионат натижаларини башорат қилди. Натижада чемпионат ғолиби Германия бўлиши, Россия терма жамоаси эса, ҳатто ўз гуруҳидан ҳам чиқа олмаслиги маълум бўлди.

Нейрон тармоғи ёрдамида аввал ўтган учта Жаҳон чемпионатини маълумотларидан фойдаланилди. Солиштириб кўрилгандан кейин ёш олим ўзининг дастурини тестлар ёрдамида кўздан кечирди.

Башорат аниқлиги 80 фоизни кўрсатди.

Сунъий онг ҳар бир параметрнинг якуний хулосага энг кўп таъсир этишини аниқлашга ёрдам берди. Хулоса чиқаришда терма жамоаларнинг саралаш баҳсларда гуруҳдаги эгаллаган ўринлари асос бўлди. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ — саралаш ўйинлари жамоанинг мусобақаларга тайёргарлик даражасини яққол намоён этади. Энг муҳим кўрсаткич орасида ҳужумчиларнинг сони ҳам киради. Табиийки, зўр терма жамоа ҳужумга унчалик эътибор қаратмаслиги мумкин. 

Шу билан бирга, якуний хулосаларга жамоанинг аввалги жаҳон чемпионатларидаги эгаллаган ўрни, жароҳат олган ўйинчилар сони ва қизиқ томони, миллий мураббийлар ҳам таъсир кўрсатган. Гап шундаки, хорижлик мураббийлар раҳбарлик қилаётган жамоага қараганда ватандоши мураббийлик қилаётган жамоалар катта муваффақиятга эришар экан. ФИФА тузган рейтинг эса, жамоаларнинг якуний позициясига умуман таъсир қилмайди.

Нейротармоқнинг якуний башорати

Германия — чемпион, кумуш Бразилияники, учунчи ўринни эса Аргентина эгаллайди. Нейротармоқ Россия термасига нохуш истиқболни башорат қилди. 32 та жамоа ичида 27 ўриннинг раво кўрилиши ҳеч кимни хурсанд қилмаса керак. Чунки бу, нейротармоқнинг Россия гуруҳидан чиқа олишига ишонмаслигини кўрсатмоқда.  

Бироқ, россияликлрнинг ҳаммаси ҳам ушбу башоратга ишонишаётгани йўқ: мухлислар орасида олиб борилган  сўров натижаси шуни кўрсатдики, 11 фоиз россиялик чеппионатнинг бош соврини Россия жамоасига тегишига ишонишади.

Ҳа, ўзининг жонажон спортчиларига ишонч билдириш, барча мухлисларга хос бўлиб, уларнинг ватанпарварлик туйғусини жўш  урдиради, қолаверса жамоалар учун ҳам маънавий мадад бўлади, шунингдек футболчиларнинг ҳам, мухлисларнинг ҳам кайфиятини кўтаради. Бу эса ҳар тўрт йилда бир марта бўладиган йирик футбол шоуси мезбон мамлакат жамоатчилиги учун чинакам тарихий байрамга айланади, десак асло муболаға бўлмайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!