Футбол юлдузи Instagram’да рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  913
  •  04.01.2021 12:32

Футбол юлдузи Instagram’да рекорд ўрнатди!

Биз яқинда Instagram’да энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП-20 рейтингини эълон қилган эдик. Энди шу рўйхат етакчиси янги рекорд ўрнатди – у мазкур тармоқда 250 миллион обуначига эга илк аккаунт бўлди!

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Бундай оммабопликка эришган аккаунт машҳур португал футболчиси Криштиану Роналдуга тегишли. Бунча обуначиларнинг катта қисмини у охирги уч йилнинг ўзида тўплаган. 2017 йили у Instagram’даги оммабоплар орасида учинчи ўринда эди; 2020 йил мобайнида унинг ушбу тармоқдаги мухлислари 50 миллион нафарга кўпайган.

Instagram’даги машҳурлар рейтингида иккинчи ўринни 214 миллион нафар обуначи билан хонанда Ариана Гранде эгаллаган. Кучли учликни таниқли актёр Дуэйн Жонсон якунлаб берган – 209 миллион. Улардан кейинги ўринларда эса тегишлича блогер Кайли Женнер (207 миллион) ҳамда хонанда Селена Гомес (201 миллион) турибди.

Бир жиҳатига эътибор беринг: Роналду фақат персонал – шахсий аккаунтлар орасида етакчи. Ушбу ижтимоий тармоқда Instagram’нинг ўзига тегишли аккаунт 382 миллион нафар обуначига эга, лекин у бу каби рейтингларда ҳисобга олинмайди.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!