Гаджетлардан фойдаланиш оқибатлари: экспертлар фикри билан танишинг

  •   Saroy
  •  1617
  •  27.10.2018 13:32

Гаджетлардан фойдаланиш оқибатлари: экспертлар фикри билан танишинг

Замонавий гаджетлардан фойдаланиш мускуллар гипотрофияси, кўзнинг қуриб қолиши ва узоқни кўролмаслик муаммоларини келтириб чиқаради. Аммо мобил телефонлар ва пленшетларнинг онкологик касалликлар ривожланишига ҳеч қанақа таъсири йўқ.

РИА «Новости» нашри экспертлар орасида сўров ўтказиб, олинган натижаларни эълон қилди.

«Бизда таъсир қилувчи атроф муҳит факторлари кўп. Улар қаторига турли гаджетлар каби факторлар ҳам киради. Экранга узоқ ва давомли тикилиш натижасида одамлар кўзини кам пирпиратади. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, гаджетга берилган одамлар кўзини одатдагидан беш маротаба кам пирпиратар экан», — дейди врач-офтальмолог, тиббиёт фанлари номзоди Ирина Лещенко.

Унинг таъкидлашича, инсон меъёр бўйича кўзларини бир дақиқада ўртача 15-17 маротаба юмиб очади, гаджетдан фойдаланганда эса кўз пирпиратиш уч-беш баробарга қисқаради, ҳатто айримларда дақиқада бир мартага тушиб қолиши мумкин.

ЎҚИНГ: Аёллар ишлатадиган гаджетлар эркакларникидан ифлосроқ бўлиши аниқланди

«Кўз пирпиратиш кўзнинг олд юқори қисми қуруқшаса юз беради. Аслида у ёш томчилари билан ҳар доим ҳўлланиб туриши керак. Пирпиратиш эса, бу янги ёш томчиси чиқиб кўз юзаси бўйлаб тенг тарқалиши учун сигнал ҳисобланади. Пирпираш бўлмаса, кўздан ёш ҳам чиқмайди», — дейди Лещенко.

Бу эса кўзни қуруқшаб қолишига олиб келади. Кўз қизаради, қум ёки бошқа бегона нарса тиқилгандек бўлади.

Экспертнинг аниқлик киритишича, гаджетни узоқ вақт ишлатиш йигирма йилдан кейин шапкўрлик муаммосини ҳам келтириб чиқаради. Аслида бу касаллик инсонга генетик йўл билан киритилмаган бўлади.

«Биз бир нарсага эътибор қаратдик, аввалллари узоқни кўролмаслик муаммоси 18 ёшгача пайдо бўларди, чунки бу вақтда организм ўсаётган бўлади. Энди эса биз одамлар ҳатто олий ўқув юртларини битиргандан кейин ҳам ушбу муаммо билан мурожаат қилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Авваллари бунақаси бўлмасди. Хўш бунга сабаб нима? Гап шундаки, ҳозирда гаджетдан ҳар куни 16−18 соатлаб фойдаланишмоқда.

Онкология қўрқмаса ҳам бўлади

Ўз навбатида Россия клиник онкология жамияти (RUSSCO) аъзоси,  тиббиёт фанлари доктори, профессор Николай Жуковнинг маълум қилишича, гаджетдан фойдаланиш онкологик хасталикларнинг ривожига умуман таъсир қилмайди.

Ҳозиргача ўтказилган барча тадқиқотлар гаджетлардан фойдаланишнинг онкологик касалликларни ривожлантиришига асос бўлгани исботлангани йўқ», — дейди Жуков.

ЎҚИНГ: Tesla гаджетлар учун илк повербанкни сотувга чиқарди

Унинг айтишича, магнит нурлари кўплаб буюмларда бор, жумладан телевизорда, симлар, қуёшда ҳам. Бу ерда мобил телефонларни истисно қилиб бўлмайди.   Лекин мазкур нурланишлар инсон саломатлиги учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Буни Ғарбий Европа ҳамда АҚШда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам тасдиқламоқда.

Гиподинамия — замонамизнинг долзарб  муаммоси.

Бундан ташқари, инсон телефон ёки планшет  билан ишлаётганда нотўғри ҳолатда ўтирса, унинг говдасида муаммо пайдо бўлади. Булар   — кифоза, сколиоз ва оддий букчайиш, дейди  травматолог-ортопед, тиббиёт фанлари номзоди Сергей Дедов.

«Ҳозирда энг катта муаммо шуки, болалар ҳеч қанақа спорт билан шуғулланмай қўйишди, уйда фақат гаджет билан бўлишади. Гиподинамия — бу замонамизнинг энг оғриқли муаммосига айланган. Кейин эса, унга бошқа барча муаммолар қўшилади — болалар диспластик, нимжон бўлиб қолади. Мускул гипотрофияси юз беради», — дейди Дедов.

Бундан ташқари, гаджетдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш оқибатида кишида неврологик кўринишидаги муаммолар ҳам пайдо бўла бошлайди, булар бўйин ва қўл-оёқларда  оғриқларнинг пайдо бўлиши.

«Агар киши ҳар доим клавиатурада ишласа, унда эпикондилит пайдо бўлади. Бу  тирсак буғунларидаги мускуллар оғриғидир.

Шунча зарари бўлишига қарамай, экспертлар гаджетни ишлатишнинг ижобий томонлари ҳам борлигини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, хабарни бармоқларда тезлик билан ёзиш бармоқ ҳаракатларини яхшилайди, қўлда қон юришини созлайди.

Телефонни кам ишлатинг

Лекин, соғлиққа зарар етказмаслик учун гаджетлардан фойдаланишни барибир камайтириш лозим.

«Энг муҳими, планшетлар ва телефонларга қарамликдан халос бўлиш лозим. Болаларга эса гаджетдан фойдаланишни кунига бир соатдан оширмаслик ва икки соат дам берилиши лозим», — аниқлик киритди Дедов.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда барча турдаги мобил гаджетлар рўйхатга олинади

Офтальмологлар кўз нурини сақлаш учун  20−20−20 тартибига амал қилиш керак , дейишмоқда. Ҳар 20 дақиқада  20 сония 20 метр узоққа қараб туриш лозим.

Бундан ташқари, гаджетдан фойдаланганда кўз нурини асраш учун эргономик қоидага риоя қилиш лозим. Бундай қоидаларнинг бири имкон қадар телефонни кўздан узоқроқ тутишдир. Агар гаджетлардан ажрала олмасангиз, яхшиси у  экрани имкон қадар катта қурилма бўлсин.

Аммо кўзни чиниқтириш учун бажариладиган машқлар гаджетлардан ҳаддан зиёд кўп фойдаланганда кўз нурларини асраб қололмайди.  «Машқларни истаганингизча бажаришингиз мумкин, лекин бундай машқлар кўзларимга фойда бўлди,  деган одамни ҳали учратмадим», — дея таъкидлади Ирина Лещенко.

ЎҚИНГ:Нега боланинг гаджетлар билан ўтказадиган вақтини чеклаш керак?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.