Гаджетларни энди масофадан туриб зарядлаш мумкин бўлади!

  •   DiMaX
  •  843
  •  04.01.2020 16:12

Гаджетларни энди масофадан туриб зарядлаш мумкин бўлади!

Ҳозирда смартфонлар ва бошқа девайсларни симсиз қувватлаш технологияси ривожланиб бормоқда. Гарчи портларига кабел уланмаса-да, бу усулда зарядлаш учун гаджетни док-станция устига қўйиш талаб этилади.

ЎҚИНГ: Янги йилда янги тезлик!

Калифорния технологик институти мутахассислари эса симсиз қувватлашнинг янгича турини ишлаб чиқишди. Унда электр энергияси юқори частотали радиотўлқинлар ёрдамида узатилади. Бунинг эвазига эса қурилмаларни масофадан туриб ҳам зарядлаш имкони бўлади.

Ушбу тадқиқот иши Guru стартапи доирасида олиб борилган ва улар янгича турдаги қувватлаш қурилмасининг учта прототипини кейинги ҳафта ташкиллаштирилаётган CES 2020 кўргазмасида намойиш этишмоқчи. Булардан биринчиси ҳар қандай девайсга тахминан бир метрлик масофадан заряд узата олади. Тўғри, бу ҳали унча катта масофа эмас, аммо амалий аҳамияти бор: дейлик, смартфонингизни қувватлагич устига қўйиш шарт бўлмайди, унинг ёнида ўтирганча, зарядлаш билан бир вақтнинг ўзида ишлатаверасиз.

Иккинчи прототип ҳам худди биринчиси каби ишлайди, фақат унинг заряд узатиш радиуси анча кенгайтирилган. Учинчи прототип эса робот кўринишида бўлиб, тегишли ҳудуд ичида ўзи ҳаракатланади ва «ақлли» уй қурилмаларини қувватлаб юради.

Guru масофавий қувватлагичлари зарядлаш талаб этиладиган девайсни ўзи аниқлаб, энергия ташувчи радиотўлқинларни унга йўналтира олади. Фақат бу технологиянинг ишлаши учун қувватланадиган ҳар бир гаджетга махсус приёмник қўйишга тўғри келади. Ким билади, ҳали келажакда мазкур технология ривожланиб кетса, бундай приёмниклар бевосита қурилмаларнинг таркибида чиқарилар.

ЎҚИНГ: Samsung тезкор ва симсиз қувватловчи чўнтак зарядлагичи устида ишламоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!