“Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғига юзни аниқлаш тизими ўрнатилади

“Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғига юзни аниқлаш тизими ўрнатилади

“Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғининг қайта таъмирланаётган ҳудудида шахс юзини аниқ кўрсатиб берувчи ва буни хотирасида сақлаб қолувчи видеокузатув тизими ўрнатилади. 

Боғ ҳудуди етарлича катта, йирик шохдор дарахтлар  ҳам жуда кўп. Бу ҳудудни дярли кичик ўрмон деса ҳам бўлади. Табиийки, бундай шароитда боғга ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш энг биринчи вазифа саналади. 

Янги видеокузатув тизими учун боғда барча алоқа таъминоти, жумладан, электр-энергияси ва тегишли подстанциялар янгилангани айни муддао бўлди. Боғ фаолият бошлагач, бу ерда безорилик қилиш анча мушкуллашади, чунки, "ақлли" видеокузатувнинг нигоҳидан яшириниш мумкин бўлган жойнинг ўзи қолмайди. 

Боғнинг янги маъмурияти «BMP SMART DECISION PRIVATE LIMITED» компанияси вакиллари берган маълумотларга кўра, унинг очилиш маросими жорий йилги ёз мавсумида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, боғ концепцияси пойтахтликларнинг хоҳиш-истакларига асосланган ҳолда тузилган. Яъни, бу боғ "бетон  мегаполис"га айланиб улгурган шаҳар марказининг сокин ва кўкаламзор бурчаги сифатида пойтахт аҳлини ўз бағрига чорлайди.

ЎҚИНГ: Telegram 8.6 версияга янгиланди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.