Galaxy A сериясидаги смартфонлар янги дизайн ва лаёқатга эга бўлди

Galaxy A сериясидаги смартфонлар янги дизайн ва лаёқатга эга бўлди

Февралнинг илк кунларида Samsung томонидан Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида ўтказилган Жанубий-ғарбий Осиё мамлакатлари форумида компаниянинг Galaxy A5 ҳамда Galaxy A7 қурилмаларининг янги талқини тўғрисида маълумотлар ошкор қилинди.

Galaxy A серияси 2014 йилда тақдим қилинган эди. Компания бу сериядаги маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш истагида қурилмаларнинг дизайни ва қобилиятини янгилади. Компаниянинг халқаро 4G алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган қурилмалар савдосидаги улуши 2015 йилнинг декабрь ҳолатида 2014 йилнинг декабрь ойидаги 25.9 фоиздан 60.6 фоизга ошган.

Батафсил

Galaxy A5 ҳамда Galaxy A7 смартфонлари дизайнида шиша ҳамда металл хомашёсидан фойдаланилган.

Samsung Galaxy A7’нинг ўлчамлари: 151.50 x 74.10 x 7.30 (бўй x эн x қалинлиги) мм. Унинг оғирлиги 172 грамм.

Samsung Galaxy A5’нинг ўлчамлари: 144.80 x 71.00 x 7.30 (бўй x эн x қалинлиги) мм. Унинг оғирлиги 155 грамм.

Galaxy A5

Galaxy A5 (2016)

Ҳар иккала қурилма дизайни 2015 йилнинг флагмани – илғор смартфони Galaxy S6’дан олинган. Металл қобиқ, олд қисмидаги шиша сирт иккала қурилмага ҳам ҳашамдорлик бағишлаб турибди.

Ақлли гаджетларнинг олд томони деярли экрандан иборат. Уларнинг овоз узаткичлари остки томонда жойлашган.

Иккала қурилмада ҳам бармоқ излари сканери ёрдамида тизимга кириш технологияси жорий қилинган.

Galaxy A сериясининг иккинчи авлоди бўлмиш A5 ҳамда Galaxy A7 Samsung Electronics’нинг Exynos микропроцессорлари билан таъминланади. Бу самарали фаолият кўрсатиш тезлигини англатади.

Galaxy A7

Galaxy A7 (2016)

Galaxy A5’нинг янги талқини 1,6 ГГц частота асосидаги 8 ядроли Exynos процессорида ишлайди. Ундаги тезкор хотиранинг ҳажми 2ГБ, қўшимча хотира эса 16ГБ. Galaxy A7 (2016) ҳам 1,6 ГГц частота асосидаги 8 ядроли Exynos SoC процессорида ишлайди. Унинг ҳам қўшимча хотира ҳажми 16ГБ. Фақат қурилмага 3ГБ ҳажмидаги тезкор хотира ўрнатилган.

Galaxy A5 (2016) full-HD, яъни умумий пикселлар сиғими 1080×1920 белгига тенг бўлган 5.2 дюймли, Super Amoled технологияси асосида ишлаб чиқарилган дисплейга эга. Galaxy A7 (2016) ҳам 5.5 дюймли худди шундай дисплейга эга.

Ҳар иккала ақлли гаджет LED фоточақноқ, оптик сурат барқарорлигини таъминловчи функцияга эга 13МП бош камера, 5МП олд камера мавжуд.

Galaxy A7

Galaxy A7 (2016)

Galaxy A сериясининг илк авлоди каби, янги талқиндаги қурилмаларнинг иккалови ҳам 4G LTE (Cat) алоқа тармоғида фаолият кўрсатади. Компаниянинг айтишича, қурилмалар 4G+ LTE Cat 6 алоқа тармоғида сониясига 300 миллион бит ахборотни юклаш имконига эга бўлади. Шунингдек, улар ёрдамида Wi-Fi 802.11 a/b/g/n, Bluetooth 4.1, ANT+, 3G, GPRS/ EDGE, USB 2.0 ва NFC алоқа тармоқларига уланиш мумкин.

Ҳар икки телефон аппарати 2 та SIM-картани қўллаб-қувватлайди. Улардаги microSD қўшимча хотира бўлмачаси иккинчи Nano-SIM’никидан алоҳида қилиб ишланган.

Galaxy A5 (2016) 2900 мАс ва Galaxy A7 (2016) 3300 мAс қувват тоши – аккумуляторга эга. Олдинги авлод билан солиштирганда, яъни 2300-2600 мАс қувват манбаига қараганда, бу анча катта ўзгариш.

Мобиль алоқа қурилмаларида тезкор қувват олиш технологияси татбиқ қилинган. Шунингдек, уларда қувватни тежаш режими ҳам мавжуд.

Galaxy A5

Galaxy A5 (2016)

Янги талқиндаги гаджетлар Android 5.1 Lollipop операцион тизимида фаолият кўрсатади. Кейинчалик уни Android 6.0 Marshmallow тизимига алмаштириш имкони яратилиши мумкин.

Ҳар иккала смартфоннинг суратга олиш имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Айниқса, ёруғлик паст ерда ҳам суратларнинг тиниқ ва рангларга бойлигини сезиш мумкин.

Нарх-наво

Galaxy A5 (2016) ва Galaxy A7 (2016) 15 февралдан бошлаб Ҳиндистонда 430 ҳамда 490 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган. Нарх-наво ҳамда техник имконият масаласида Хитойнинг OnePlus компанияси 440 АҚШ долларига таклиф қилаётган OnePlus 2 смартфони Samsung’нинг жиддий рақиби ҳисобланади. Шунингдек, Motorola’нинг Moto X Style гаджети ҳам 440 АҚШ долларидан сотилмоқда. Компаниянинг байроқдор смартфони – Galaxy S6 эса Ҳиндистонда деярли 500 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!