Galaxy A смартфонлари тақдимотдан икки ой ўтибоқ арзонлаша бошлади!

  •   DiMaX
  •  5982
  •  03.05.2019 08:38

Galaxy A смартфонлари тақдимотдан икки ой ўтибоқ арзонлаша бошлади!

Samsung компанияси янгиланган Galaxy A туркумининг илк смартфонларини атиги икки ойгина аввал тақдим этган эди. Аммо аллақачон уларнинг «кичик» вакиллари нархлари пасая бошлади.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлар учун «кўринмас» камералар, «гапирувчи» ва тўлиқ дактилоскопли экранлар тайёрламоқда

Тўғри, расмий арзонлашув ҳозирча фақат Ҳиндистон бозорига тегишли. Лекин мазкур серия айнан ўша «филлар ўлкаси»да старт олганини ва кейин бошқа мамлакатларга чиққанини ҳисобга олсак, мантиқан ҳаммаси тўғри: бу смартфонлар кейинроқ қолган бозорларда ҳам арзонлашади.

Шундай қилиб, Samsung бирданига учта модели: Galaxy A10, A20 ҳамда A30 смартфонларининг нархларини пасайтирди. Galaxy A10 модели 7 долларга арзонлашиб, нархи 115 доллар бўлди. Galaxy A20 нархи эса 15 долларга пасайди – энди уни 165 долларга олиш мумкин. Galaxy A30 бўлса нақ 22 долларга арзонлашиб, нархи 245 долларга тушди.

ЎҚИНГ: Samsung ҳатто энг арзон – Galaxy J смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

Айтиб ўтиш керакки, булардан сал аввалроқ тақдим қилинган Galaxy M20 модели эса Ҳиндистондан ташқарида ҳам арзонлаша бошлаган. Жумладан, Украинада бу смартфон нархи икки ҳафта аввал пасайтирилган. Шундай экан, Galaxy A туркуми вакиллари ҳам тез орада жаҳон бўйлаб арзонлашувини кутиш ўринли.

Эслатиб ўтамиз, турли моделлардаги Samsung смартфонлари Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам тегишли кафолати билан расман савдога қўйилган. Жумладан, Galaxy A10 моделини у ерда 1 090 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Galaxy A20 смартфонини бўлса 1 510 000 сўмга харид қилиш имкони мавжуд. Мазкур дўконда Galaxy A30 девайсини 1 670 000 сўм эвазига сотиб олиш таклиф этилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy A50 яна Terashop.uz’да, Galaxy S10e ҳам етиб келди! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 25 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!